• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Миллат чордоғи. 10 август – АҚШ фанининг фахри Смитсон институти ташкил қилинган кун

    Ҳаммамиз Альфред Нобелнинг васиятига кўра ҳозирдаги энг нуфузли илмий мукофот – Нобель мукофоти таъсис этилганини яхши биламиз. Бунинг устида жуда катта йирик жамғарма ва ҳайъат иш олиб боради. Бироқ мол-мулкини ўзидан кейин бутунлай илм-фанга бағишланишини васият қилган олимлар, аслида, Нобелдан аввал ҳам кўп бўлган ва уларнинг айримларининг бу борадаги мероси кўлами Альфред Нобелникидан ҳам ўтиб кетади. Шулардан бири Жеймс Смитсондир.

    «Дарё» ана шундай инглиз олими, минералог ҳамда кимёгар Жеймс Смитсон ҳақида маълумот беради. 10 август – бошқа бир муҳим илмий тузилма – Смитсон институти очилган сана. Жеймс Смитсон, худди Нобель каби, ўз мероси ҳисобидан фанни ривожлантиришга хизмат қиладиган тузилма ташкил этишни васият қилган эди.

    1765–1829 йилларда яшаб ўтган инглиз олими, минералог ҳамда кимёгар Жеймс Смитсон асосан минераллар кимёси билан шуғулланган ва қатор йирик илмий ишлари билан Европа олимлари ичида яхши танилган. У Лондон Қироллик жамияти аъзоси бўлган. Ҳатто унинг шарафига смитсонит минерали ҳам номланган эди.

    Жеймс Смитсон.

    Жеймс Смитсон.
    Фото: Google Photos

    Ўзи Британияда катта обрўга эга герцог Нортуберленднинг фарзанди бўлиши билан бирга бефарзанд ўтган бу олим умрининг поёнида 100 минг фунт стерлинг миқдоридаги маблағини АҚШ ҳукуматига васият қилиб, «илмни ривожлантириш ва тарқатишга кўмаклашувчи ташкилот тузиш» учун сарфлашларини ихтиёр қилган. Унинг энг асосий меросхўри бўлган жияни ҳам бефарзанд вафот этганидан кейин Смитсоннинг барча мол-мулки васиятда иккинчи бўлиб қайд этилган АҚШ ҳукуматига берилган.

    Бу пайтда АҚШда еттинчи президент Эндрю Жексоннинг даври эди; у Британиядаги элчиси ҳамда мамлакатнинг собиқ молия вазири Ричард Рашга меросни олиб келиш вазифасини топширган. Раш Америкага меросни 105 қоп тилла кўринишида етказиб келган. Агар ҳозирги қийматга таққосланса, Смитсон умумий ҳисобда тахминан 10 миллион доллар маблағни васият қилган бўлиб чиқади.

    Смитсоннинг вафотидан 17 йил ўтиб, 1846 йилда АҚШ Конгрессининг қарори билан унинг васияти ижро этилган. Яъни шу куни аввалига «Америка Қўшма Штатларининг миллий музейи» номи билан танилган, ҳозирда эса (1967 йилдан буён) олим шарафига Смитсон институти деб номланадиган йирик илмий даргоҳга асос солинган.

    Смитсон институти «миллат чордоғи» ҳам дейилади. Чунки бу ташкилот ўз таркибига бир неча илмий-тадқиқот институтлари, музейлар ва кутубхоналарни қамраб олади ва буларнинг фондида тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган 154 миллиондан зиёд турли буюмлар, осори атиқалар ва ҳужжатлар сақланади. Умумий ҳисобда Смитсон институти таркибида 19 та музей, 21 та кутубхона, тўққизта илмий тадқиқот маркази ва ҳатто ҳайвонот боғи мавжуд.

    Олимнинг Вашингтондаги ҳайкали.

    Олимнинг Вашингтондаги ҳайкали.
    Фото: Google Photos

    Уларнинг аксарияти Вашингтондан жойлашган бўлиб, шунингдек, институтига қарашли объектлар Питтсбург, Техас, Аризона, Нью-Йорк ва Массачусетсда ҳам бор. Институт филиаллари Панама ва Пуэрто-Рикода ҳам ташкил қилинган.

    Музейлар комплекси қисман ҳукумат томонидан молиялаштирилади ва асосан тижорат ҳамда ноширлик фаолияти эвазига ўз-ўзини таъминлайди. Унинг асосий музейлари Вашингтондаги Миллий аллеяда жойлашган. Бу ерда АҚШ тарихи миллий музейи, АҚШ ҳиндулари миллий музейи, Табиат тарихи музейи, Авиация ва космонавтика музейи, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошликка оид бир неча бадиий галереялар, Саноат музейи ҳамда Смитсон институтининг асосий маъмурий бинолари жойлашган.

    Миллий аллеядан ташқарида Вашингтоннинг ўзида яна АҚШ қора танли аҳолиси тарихи ва маданияти музейи, почта музейи, фольклор музейи, ҳайвонот боғи, санъат музейи ва бошқалар жойлашган. Смитсон институтига қарашли Атроф-муҳит муҳофазаси музейлари, шунингдек, Мэриленд ва Виржиния штатларида ҳам ташкил қилинган. Панамада бўлса институтнинг тропик тадқиқотлар бўлими фаолият юритади. Массачусетс штатидаги Кэмбрижда бўлса Смитсон таркибига кирувчи Астрофизика маркази мавжуд.

    Ушбу муассаса таркибидаги музейларга йиллик ташрифлар сони 30 миллион киши атрофида деб баҳоланади. Жорий йил бошида институт ўз архивларидаги 2,8 миллионга яқин турли сурат ва файллардан Open Access, яъни текин фойдаланиш рухсатини жорий қилган.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    10.08.2020, 10:42   Изоҳ (0)   31134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тўйимли йиллар: семизлик ва порахўрлик ўртасида боғлиқлик топилди

    03.08.2020, 19:08

    Олимлар инсон организми иммун тизимининг коронавирусга қарши хавфли реакциясини аниқлади

    03.08.2020, 14:29

    Олимлар инсон миясидан ёқимсиз хотираларни «ўчириб ташлаш» усулини топди

    31.07.2020, 14:41

    Коронавирус денгиз сувида қанча вақт яшаши аниқланди

    31.07.2020, 07:38

    Австралиялик аёл денгиз қирғоғида тухумга ўхшаш сирли жонзотга дуч келди

    30.07.2020, 16:59

    Олимлар Ер юзида янги музлик даври қачон бошланишини маълум қилди

    29.07.2020, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.