• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тўйимли йиллар: семизлик ва порахўрлик ўртасида боғлиқлик топилди

    У ёки бу амалдорнинг порахўрлигини кўз билан аниқлаш осон иш эмас. Коррупция табиатан махфий бажарилади. Бироқ Франциянинг Монпелье университетидан Павло Блавацкий бошлиқ олимлар жамоаси ўтказган янги тадқиқот сиёсатчиларнинг тана массаси индекси ва уларнинг коррупцияга мойиллиги ўртасида қизиқ боғлиқлик борлигини аниқлашди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: Press.lv

    Олимнинг тушунтиришича, унинг жамоаси 15 та собиқ Совет республикаларидаги (Арманистон, Беларусь, Грузия, Латвия, Литва, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Эстония, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) 299 нафар амалдорга диққатни жамлашган — уларнинг исмлари ошкор этилмаяпти. Блавацкий бу сиёсатчиларнинг тиббий картасини қўлга кирита олмаган, шу сабабли у уларнинг фотосуратларини (2017 йилги) компьютер назарий алгоритми ёрдамида таҳлил қилиб, уларнинг тана массаси индекси (ТМИ)ни (Transparency International, Wоrld Bank Index of Integrity ва бошқаларнинг индекслари ва маълумотларига кўра) умум қабул қилинган коррупциялашганлик мезонлари билан солиштирган.

    Олимларнинг аниқлашича, юқори мартабали мансабдорларнинг фотосуратларига қараб ҳам латент сиёсий коррупциялашганликни аниқласа бўлар экан.

    Умуман олганда, тадқиқотда «иштирок этган» барча амалдорларнинг ТМИси юқори чиқди, деб ҳикоя қилади Блавацкий. 299 кишидан 96 нафарида (32 фоизида) ТМИ 35-40га тенг бўлди (бу жиддий, кескин семирганликни билдиради). Хусусан, бу Ўзбекистондаги амалдорларининг 24 нафаридан 13 нафарида (54 фоиз), Тожикистон амалдорларининг 18 нафаридан 8 нафарида (44 фоиз), Украина амалдорларининг 24 нафаридан 10 нафарида (42 фоиз) кузатилган. Яна 13 нафар амалдорда (4 фоиз) ТМИ 40 дан ҳам ўтган: фотосуратларга кўра, Қозоғистоннинг 20 амалдоридан 3 нафари (15 фоиз), Украинанинг 24 амалдоридан 2 нафари (8 фоиз) ниҳоятда семириб кетган бўлиб чиққан. Нормал вазн (ТМИ 18,5 дан 25 гача) Озарбайжон, Эстония, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Украина ва Ўзбекистонда бир нафардан жами 10 нафар амалдорда (3 фоиз) кузатилган. Блавацкийнинг маълумотларига кўра, амалдорларнинг бирортаси меъёрдан кам (ТМИ 18,5 дан паст) вазнга эга бўлмаган.

    Эслатиб ўтамиз, ТМИни инсон саломатлигининг идеал индикатори деб атаб бўлмайди, индекс кўрсаткичлари талқинини фақат тахминий баҳолашда ишлатиш мумкин.

    Фото: Коррупция ўзлаштириш индекси (2017) ва вазирларнинг ўртача ТМИси ўртасидаги боғланиш

    Фото: Коррупция ўзлаштириш индекси (2017) ва вазирларнинг ўртача ТМИси ўртасидаги боғланиш
    График: eurasianet.org

    Transparency International, Жаҳон банки, Европанинг коррупцияга қарши курашиш ва давлат қурилиши маркази, Демократия ва сайловларга кўмак бериш халқаро институти ва Базел институти индексларига кўра, бу 15 мамлакат ичида коррупция даражаси пастлари Болтиқбўйи давлатлари (Эстония, Латвия, Литва) ҳамда Грузия ҳисобланади. Блавацкийнинг тадқиқоти эса бу давлатлардаги амалдорларда ТМИ даражаси паст эканини ҳам кўрсатиб турибди. Лекин анъанавий тарзда энг коррупциялашган ҳисобланиб келинадиган Марказий Осиё давлатларида (ТМИга кўра) энг семиз амалдорлар борлиги аниқланган.

    Украина негадир қоидадан ташқарида. У ерда вазирлар ўртача олганда Тожикистондагига кўра семизроқ. Олимлар коррупция индекси тузувчилар Тожикистонга нисбатан адолатсизлик қилинган, Украинага эса беихтиёр ён босилган, деган тахминда. «Хорижий экспертлар коррупция даражаси нисбатан паст бўлган қўшнилар билан ўраб олинган Украинадаги сиёсий коррупция даражасига етарли тарзда баҳо бера олмаган бўлиши мумкин, юқори даражада коррупциялашган давлатлар билан чегарадош Тожикистонда эса аксинча», — деб ҳисоблайди Блавацкий.

    Шундай қилиб, олимларнинг хулосаси қуйидагича: у ёки бу мамлакатда вазирларнинг ўртача ТМИси қанчалик юқори бўлса, коррупция даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади.

    «Сиёсатчиларнинг жисмоний характеристикалари, мисол учун, уларнинг ТМИсидан уларнинг коррупциялашганини билвосита баҳолашда фойдаланиш мумкин бўлади, деб ўйлаймиз. Олий ҳокимият эшелони вакилларининг реал харажатларини назорат қилишнинг имкони бўлмаганида, мана шу билвосита кўрсаткичларга мурожаат қилиш мумкин — биз бу кўрсаткичларнинг коррупциянинг умум қабул қилинган мезонлари билан жуда боғлиқлигини кўрдик», — деб ёзади олим.

    Лекин бу Блавацкий жамоаси томонидан чиқарилган ягона хулоса эмас. Улар вазирлар ТМИси ҳамда мамлакатдаги умумий ТМИ ўртасида гарчи жуда кичик бўлса-да, тескари корреляция борлигини ҳам аниқлашди. Яъни амалдорлар қанчалик семиз бўлса, аҳоли шунчалик ориқроқ, бинобарин, корреляция мамлакатда қабул қилинган озиқланиш режими ёки бутун миллатнинг саломатлик даражасига боғлиқ эмас. Масалан, Болтиқбўйи давлатларида амалдорлар асосий аҳолига нисбатан семиз эмас.

    «Қоида»дан оғишнинг бошқа кўринишлари ҳам бор. Масалан, Арманистонда (2018 йилги) «бахмал инқилоб» туфайли ҳокимият тепасига анча хушбичим ҳукумат аъзолари келди — бу мамлакатнинг коррупция индексидаги ҳолатини яхшилаши керакдек эди. Бироқ 2018 йилда Transparency International Арманистонни рейтингда ўз ўрнида қолдирди ва мамлакат ҳозирча коррупцияни енга олгани йўқ, деб ҳисоблади (бироқ 2019 йилда мамлакат 105-ўриндан 77-ўринга кўтарилди, бу мамлакат тарихидаги энг катта юқорилаш бўлди). Бу зиддият ва «кечикиш»ни Блавацкий кўрсаткичларни динамика орқали тушуниш кераклиги билан тушунтиради.

    Бу олимларнинг коррупция ва қандайдир объектив белгилар ўртасида корреляция топишга бўлган уринишларининг биринчиси ҳам, сўнггиси ҳам эмас. Масалан, 2018 йилда Хитойга қимматбаҳо Швейцария соатларининг импорти ва маҳаллий сиёсатчиларнинг коррупциялашгани ўртасидаги боғлиқликни аниқлаган хитойлик олимларнинг тадқиқоти эълон қилинганди. Тадқиқотда корреляция шундоққина кўзга ташланиб турарди — 1993 йилдан 2013 йилгача пора ўрнида берилиши одат тусига кирган қимматбаҳо соатлар импорти ҳокимият қўлдан қўлга ўтаётган чоғда кескин ошган, бу эса яққол коррупциядан нишона эди. 2013 йилдан ижтимоий тармоқлар ривожлана туриб, уларда мамлакатнинг коррупцияга қарши сиёсати қатъийлаштирилиши талаб қилина бошлагач, соатлар кўзга ташланмай қолган. Гонгконг, Сингапур ва АҚШда эса бундай боғлиқлик умуман кўзга ташланмаган.

    Аввалроқ бразилиялик ва европалик олимлар томонидан Бразилияда 1987 йилдан 2014 йилгача бўлган сиёсий можаролар тарихи таҳлил қилинган эди. Бошқа нарсалардан ташқари, олимлар коррупционерлар кичик-кичик гуруҳларга бирлашишни исташларини аниқлашган. Хуллас, масала ўзининг ҳозирги кундаги аҳамиятини асло йўқотгани йўқ, ҳали бизни кўплаб қизиқарли илмий ишлар кутиб турган бўлса ажаб эмас.

    03.08.2020, 19:08   Изоҳ (0)   21073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар инсон организми иммун тизимининг коронавирусга қарши хавфли реакциясини аниқлади

    03.08.2020, 14:29

    Олимлар инсон миясидан ёқимсиз хотираларни «ўчириб ташлаш» усулини топди

    31.07.2020, 14:41

    Коронавирус денгиз сувида қанча вақт яшаши аниқланди

    31.07.2020, 07:38

    Австралиялик аёл денгиз қирғоғида тухумга ўхшаш сирли жонзотга дуч келди

    30.07.2020, 16:59

    Олимлар Ер юзида янги музлик даври қачон бошланишини маълум қилди

    29.07.2020, 17:36

    Хитойда юраги уч кун давомида урмаган қиз омон қолди

    29.07.2020, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.