• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 8 август куни 693 кишида коронавирус аниқланди. Кунлик ўлим ҳолатлари 5 тага тушди

    Ўзбекистонда 7 август соат 23:30 дан 8 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 693 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет иккинчи кун коронавирусга чалиниш ҳолати 700 тага етмаяпти, бир кун олдин 690 кишида касаллик қайд этилганди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29918 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 188, «Дарё» ҳисоби бўйича 196 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 188, «Дарё» ҳисоби бўйича 196 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 693 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 365 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 165 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 62 нафар;
    • Бухоро вилоятида — 56 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 22 нафар;
    • Сирдарё вилоятида — 12 нафар;
    • Наманган вилоятида — 5 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 4 нафар;
    • Навоий вилоятида — 2 нафар.
    Кун давомида 9 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари кузатилди. 3 августдан сўнг бир кунда касаллик аниқланаётган ҳудудлар сони 8 тадан ошмаганди.

    Тошкент шаҳрида 365 кишида коронавирус аниқланди. Август ойининг ортда қолган 8 куни ичида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (2 август) ҳам 325 кишида COVID-19 қайд этилди. 5 марта кунлик касалланиш ҳолатлари 400 дан юқори бўлди. 8 кун ичида Тошкент шаҳрида 3384 кишида коронавирус аниқланди ва бу рақамга карантин зонасида аниқланган ҳолатлар кирмайди. Ўзбекистондаги барча беморларнинг 60 фоизи пойтахтга тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 165 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 23 июлдан бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ҳам ошди). Август ойининг 8 куни ичида Тошкент вилоятида 1372 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятдаги барча касалланиш ҳолатлари (4098 та)нинг 1/3 қисми август ойига тўғри келди. Тошкент вилояти коронавирусга чалинганлар сони 4000 нафардан ошган Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ҳудуд бўлди.

    Самарқанд вилоятида 62 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойининг фақат 5 кунида Самарқандда янги ҳолатлар аниқланди, аммо бу кунларда жами 325 кишида COVID-19 аниқланди. Бу Фарғонада бутун эпидемия мавсумида қайд этилган ҳолатлар (300 та)дан ҳам кўпдир. Ҳозирда Самарқанд 1263 та ҳолат билан Тошкент шаҳри ва вилоятидан сўнг коронавирусга чалинганлар сони бўйича 3-ўринда бормоқда.

    Бухоро вилоятида 56 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда май, июнь ва июль ойларида ҳам бир кунда бунча кўп одамда касаллик аниқланмаётган эди. Бухорода касалланганларнинг умумий сони 971 нафарга етди. Вилоятда коронавирус юқтириб олганлар орасида Бухоро вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов ҳам бор, унда 25 июль куни коронавирус аниқланган, ҳозирда у Тошкентда даволанмоқда. Бир неча кун олдин ҳоким вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 7 август куни ўтказилган матбуот брифингида ҳоким ўринбосари Фарҳод Умаров ушбу гап-сўзларни рад этиб, Карим Камолов тез кунларда ишга қайтишини маълум қилди. Бухорода август ойининг 8 куни ичида 143 кишида коронавирус аниқланди, бу Жиззах вилоятида қайд этилган барча ҳолатлардан ҳам кўпдир. Бухоро вилоятида 10 августдан бошлаб карантин чоралари юмшатилади. Вилоятда ошхона, меҳмонхона, буюм бозорлари, сартарошхона, нодавлат таълим муассасалари фаолияти қайта йўлга қўйилади.

    Қашқадарё вилоятида 22 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 12 кун ичида фақат 7 август куни янги касалланиш ҳолатлари кузатилмади. Қашқадарёда 3 августдан карантин чекловлари енгиллаштирилишни бошлаган. Қарши шаҳри барча автомобиллар учун очилиб, шаҳарга белгиланган вақтда кириб-чиқишга рухсат этилган. Қарши шаҳридаги сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари шаҳар махсус комиссияси рухсати билан 4 августдан яна ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек, ноозиқ-овқат дўконлари, кийим-кечак сотувчи дўконлар ва маиший хизмат кўрсатувчи масканлар фаолиятига ҳам рухсат этилган. Китоб туманида 4 августдан бошлаб «Қаландартепа» буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланди.

    Сирдарё вилоятида 12 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойида вилоятда 99 кишида касаллик аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг тахминан 15 фоизига тенг.

    Наманган вилоятида 5 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 3 августдан бери янги ҳолатлар аниқланмаётганди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 4 кишида касаллик қайд этилди. Республикада август ойининг 6 кунида янги ҳолатлар аниқланди, бу кунларда фақат 3 август куни 13 кишида COVID-19 қайд этилган, қолган кунларда 10 тага ҳам етмаган.

    Навоий вилоятида 2 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда ой бошидан бери 36 кишида COVID-19 аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 467 нафарга етди. Навоийда коронавирусга чалинганлар орасида вилоят ҳокими Қобул Турсунов ҳам бор. У 12 кундан бери Тошкентда даволанмоқда.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. 1 августдан 7 августгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар куни 6 нафардан бемор вафот этаётгани ҳақида хабар бераётганди. Август ойида биринчи марта кунлик ўлим ҳолатлари 5 тага тушди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. исмли аёл вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 53 ёшли Д.Т. исмли аёл вафот этган. Тошкент вилоятида 3 августдан бери ҳар куни ўлим ҳолатлари кузатилмоқда ва бу орада ССВ 8 кишининг вафоти ҳақида хабар берди. ССВ статистикаси бўйича вилоятда вафот этганлар сони 19 нафарга етди.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 64 ёшли А.З. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли А.А. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 188 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 196 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу саккиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 414 нафар бемордан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда. 7 август куни аҳволи оғир беморлар 786, аҳволи ўта оғир беморлар 275 нафарни ташкил этаётганди. Бир кун ичида уларнинг умумий сони 197 нафарга (19 фоизга) кўпайди. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморлар сони биринчи марта 1200 дан ошиб, 1248 нафарга етди.

    Касалликдан даволаниш

    8 август куни 936 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Соғайганларнинг
    • 498 нафари Тошкент шаҳрида,
    • 215 нафари Тошкент вилоятида,
    • 70 нафари Бухоро вилоятида,
    • 44 нафари Наманган вилоятида,
    • 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
    • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
    • 21 нафари Самарқанд вилоятида,
    • 14 нафари Сирдарё вилоятида,
    • 11 нафари Фарғона вилоятида,
    • 5 нафари Хоразм вилоятида,
    • 4 нафари Навоий вилоятида тузалди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган. Куни кеча ССВ коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш бўйича асосий тавсия ва қоидалар ҳам тақдим этганди.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 918 нафар бемордан 21 316 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 71 фоизни ташкил этмоқда. 19 июндан бери биринчи марта даволаниш кўрсаткичи 70 фоиздан ошди. Шундан сўнг бу кўрсаткич фақат пастлаб, 21-23 июль кунлари 53 фоизгача тушиб кетганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 8414 нафар бемор даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. 30 июлдан бошлаб даволанаётган беморлар сони камая бошлади. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 22 июль кундаги беморлар сонига (ўша куни 8409 нафар бемор даволанаётганди) деярли тенглашди.

    Тошкент вилоятида коронавирусдан тузалганлар сони 3000 нафардан ошди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 6523 нафар. Фарғонада 8, Жиззахда 13, Навоийда 35, Хоразмда 53, Қорақалпоғистонда 60, Сирдарёда 66, Андижонда 67, Наманганда 70, Бухорода 80, Қашқадарёда 88, Сурхондарёда 100, Самарқандда 185 ва Тошкент вилоятида 1066 нафар бемор қолди.

    08.08.2020, 23:58   Изоҳ (0)   128136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин

    08.08.2020, 23:45

    Танишининг тавсиялари бўйича коронавирусдан уйда даволанишга уринган 63 ёшли эркак вафот этди

    08.08.2020, 23:34

    Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун учинчи поезд қатнови йўлга қўйилди

    08.08.2020, 23:19

    Россиядан фуқароларни олиб келиш учун ташкил этилган чартер рейслар йўналиши Намангандан Тошкентга ўзгартирилди

    08.08.2020, 22:47

    Самарқандда 34 ёшли эркак синглисига SMS ёзган йигитни уриб ўлдириб қўйди

    08.08.2020, 22:16

    Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонларида абитуриентлар 2 та фандан тест ечади

    08.08.2020, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскда Аспергер синдроми, Билл Гейтсда эса аутизм бор: нега ақлли одамлар руҳий касалликларга мойил бўлади?

    Лайфстайл | 1 июл, 15:15

    Ўзбекистонда қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 1 июл, 15:05

    Samsung учга букланадиган смартфон ва “ўта ингичка” Galaxy Z Fold 7 ни тақдим этади (видео)

    Технологиялар | 1 июл, 14:55

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    Кино | 1 июл, 14:40

    “Барселона” Месси ва бошқа футболчиларга тўланмай қолган қарзларини ёпди

    Спорт | 1 июл, 14:36

    Туркияда пайғамбарларни карикатура қилган 4 нафар шахс қўлга олинди (видео)

    Дунё | 1 июл, 14:25

    Россияда биометрик маълумот топширмаган хорижликлар мобил алоқадан узилади

    Дунё | 1 июл, 13:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.