Республика махсус комиссиясининг қарори билан пандемия сабаб Россияда қолиб кетган фуқароларни олиб келиш учун 2 та поезд қатнови йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилинган эди. Транспорт вазирлиги хабар беришича, Ростов-Дон шаҳридаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилган.
Хабар берилишича, аввалги икки поезд йўналишларига ўзгартириш киритилди. Хусусан, мазкур поездларнинг Оренбургдан келаётгани 9 август куни Наманган шаҳрига, Самарадан келаётгани эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига кириб боради. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади.
Маълум қилинишича, Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига кириб келади.
Аввалроқ Россиядан фуқароларни олиб келиш учун ташкил этилган чартер рейслар йўналиши Намангандан Тошкентга ўзгартирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: