Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Хусусан,
- 7 август куни Тошкент–Ростов-Дон–Наманган,
- 8 август куни Тошкент–Санкт-Петербург–Наманган,
- 9 август куни Тошкент–Москва–Наманган
Аввалроқ юқорида эълон қилинган 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилган эди.
Хусусан, 5 август куни Қоҳира–Тошкент–Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилиши, шунингдек, 7—8 август Тошкент–Пекин–Тошкент йўналишидаги рейс эса 13—14 август кунлари амалга оширилиши белгиланган эди.
Мавзуга доир:
- Пандемия туфайли Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган АҚШ ва Канададаги барча фуқаролар ватанга олиб келингани маълум қилинди
- Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси чартер рейсларга чипта таклиф қилаётган товламачилар ҳақида огоҳлантирди
- Ўзбекистонлик 144 нафар меҳнат мигранти чартер рейс билан Россияга ишга жўнатилди
Изоҳ (0)