2020 йил 27 июль куни Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилган.
Хабарга кўра соат 17:00 лар атрофида 1959 йилда туғилган фуқаро У.Қ. бошқарувидаги Cobalt юқори тезликда келиб, икки нафар: 2006 йилда туғилган И.Д. ва 2017 йилда туғилган Ч.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида 14 ёшли И.Д. исмли қиз воқеа жойида вафот этган. Унинг 3 ёшли ўғил бола жияни оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва у ерда ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввал Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 13 ёшли Ғ.Т. исмли бола, Чироқчи туманида «DAF XF 105» русумли юк автомашинаси ва Orlando тўқнашуви туфайли енгил машина ҳайдовчиси М.М. ва йўловчи Т.Ж. воқеа жойида вафот этгани, Қарши шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган 30 ёшли аёлни уриб юборгани, жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)