Ўзбекистонда 2020 йил 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра яна 217 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 25 553 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 48 таси карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
- 142 таси Тошкент вилоятида;
- 27 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 августда, кун давомида жами 1 208 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалиб, кунлик рекорд натижа қайд этилган. Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 16 507 нафарни (64 фоиз) ташкил қилмоқда. 8 893 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилади ССВ ахборот хизматининг хабарида.
Ўзбекистонда 31 июль соат 23:30 дан 1 август соат 23:30 га қадар 774 кишида коронавирус қайд этилди ва антирекорд янгиланганди.
Изоҳ (0)