Мазкур шўрва ёқимли таъмга эга, енгил ҳазм бўлувчи таом ҳисобланади. Уни қуритилган нон ва кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортсангиз, янада иштаҳа очади.
Керакли маҳсулотлар:
- 1 литр товуқ шўрва
- 100-150 грамм эритилган пишлоқ
- 2-3 дона картошка
- 2 дона патиссон (кулчақовоқ)
- 1 дона пиёз
- 1-2 ош қошиқ сариёғ
- Таъбга кўра туз, майда қора қалампир, қотган нон ва шивит.
- Шўрвани қайнатиб олинг, унга пишлоқ қўшиб, тўлиқ эригунча аралаштиринг.
- Идишга кичик ҳажмда тўғралган картошкалар ва патиссонларни солинг. Уларни яна 15-20 дақиқа оловда қолдиринг.
- Пиёзни майдалаб, 5-7 дақиқа давомида сариёғ билан қовуринг.
- Қовурилган пиёзга туз ва қалампирни қўшиб, шўрвага солинг. Яхшилаб аралаштиринг.
- 2-3 дақиқадан сўнг шўрвани идишларга қуйиб, шивит ва қотган нон билан дастурхонга тортинг.
Мавзуга доир: Витаминларга бой грузинча шўрва — чакапули рецепти
Изоҳ (0)