«Лилль» ҳужумчиси Виктор Осимҳен фаолиятини «Наполи»да давом эттиради. Бу ҳақда неаполликлар матбуот хизмати маълум қилди.
«Наполи» келишув тафсилотларини очиқламаган.
Хабарларга кўра, 21 ёшли футболчи италян клуби 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган ва йилига 4,5 миллион евро маош олади.
Таъкидланишича, «Лилль» Осимҳен трансферидан 50 миллион евро (қўшимча 10 миллион бонус) ишлаб олади, шунингдек, дарвозабон Орестис Карнезиас ва ҳимоячи Клаудио Манси ҳам келишувнинг бир қисмига айланган.
Италия матбуоти трансфер баҳоси 50 миллион евро ва 10 миллион евро бонус кўринишида бўлганини хабар қилмоқда. Бу вақтда Франция ва Нигерияда Осимҳеннинг «Наполи»га йўл олиши 81 миллионга айланиши тахмин қилинмоқда.
Журналист Жанлука ди Марцио версиясига кўра, «Наполи» беш йил мобайнида «Лилль»га 50 миллион евро тўлаб беради. L’Equipe эса трансфер 81,3 миллион еврога айланганини айтмоқда.
Осимҳен жорий мавсум Франция чемпионатида 27 ўйин ўтказиб, 13 та гол ва бешта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)