UFC’нинг ярим енгил вазн тоифаси вакили Забит Магомедшарипов ўзининг навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум қилинди.
Қайд этилишича, Забит 29 август куни Лас-Вегасда ташкил этиладиган UFC жанг оқшомида мексикалик Яир Родригесга қарши октагонга кўтарилади. Жанг 5 раунддан иборат бўлади.
«Орадан икки йил ўтиб, учинчи уринишдан сўнг ваниёҳат ушбу жанг бўлади», — дея ёзди Забит Магомедшарипов.
Забит MMA’да 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 18 тасида ғалаба қозонган. Олтида жангда рақибларини нокаутга учратган. Битта жангда эса мағлуб бўлган. Яир Родригес эса MMA’да 15 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Иккита жангда имкониятни бой бериб қўйган.
Мазкур жанг ғолиби UFC’нинг ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Александер Волкановскига қарши жанг қилиш имкониятига эга бўлади.
Забит Магомедшарипов иштирокидаги барча жангларни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)