ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг айни дамдаги раҳбари Жанни Инфантинони лавозимидан бўшатиш кераклигини айтди.
«Шахсан мен учун вазият аён. ФИФА этика қўмитаси Инфантинога нисбатан иш очиши керак, шунга яраша, у лавозимидан олиниши керак», — дейди Блаттер.
Аввалроқ Швейцария прокуратураси Инфантинога нисбатан жиноий иш қўзғагани маълум бўлганди. 50 ёшли функционер мамлакат собиқ бош прокурори билан махфий учрашувлар ўтказганликда гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Инфантино 2016 йилнинг февралидан буён ФИФА президенти ҳисобланади. Ундан аввал раҳбарлик лавозимида Блаттер фаолият юритган ва коррупцияга оид ишлар сабаб лавозимни тарк этганди.
Мавзуга доир: Йозеф Блаттер: «Инфантино жуда такаббур. У футболни катта пул машинасига айлантирмоқчи»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)