• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтади!

    Иккинчи Тошкент реклама фестивали 5—7 августда онлайн форматда ўтказилади.

    Тошкент фестиваллари тарихидан пойтахтда турли йилларда ўтказилган кўплаб фестиваллар ўрин олган. Совет даврининг энг ёрқин ва машҳур фестивали 1968 йилдан 1988 йилгача Тошкентда июнь бошларида икки йилда бир марта ўтказилган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари халқаро кинофестивали бўлган.

    Фестиваль иштирокчилари қайд этишларича, «...унга катта давлат аҳамияти бериларди. Уни тайёрлаш ва ўтказишда минглаб одамлар, юзлаб ташкилотлар қатнашарди. Меҳмонлар ўтадиган йўл бўйларидаги уйлар ташқи томони таъмирланарди. Ўнлаб километр йўллар асфальт қилинарди, кинотеатрлар қайта қурилиб, янгиланарди». Фестиваль жуда ёрқин, ҳиссиётларга бой ўтарди ва экспертлар ҳам томошабинлар томонидан узоқ муҳокама қилинарди.

    Бугун ҳам Ўзбекистонда қатор халқаро фестиваллар ўтказилади, улар орасида биринчи бор 1997 йилда ўтказилган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали айниқса кенг шуҳрат қозонди ва обрўга эга бўлди. Ҳар йили Бухорода «Ипак ва зираворлар» фестивали ўтказилади, у халқ амалий санъати ривожи ҳамда ўзбек халқининг маданий меросини тарғиб этишнинг ҳақиқий майдонига айланди. Шунингдек, Бойсун шаҳрида ўтувчи «Бойсун баҳори» фолклор фестивали ҳамда «Атлас байрами» анъанавий тўқимачилик фестивалини тилга олиш ўринли.

    2018 йилнинг ёзи Тошкент шаҳар маданияти тарихида янги саҳифа очди. Бир қатор кенг кўламли шаҳар фестиваллари халқ сайллари, зиёфатлар ва кўнгилочар дастурлар билан ўтказилди. Шундай воқеалардан биринчиси «Чилла Фест – 2018» бўлди. Пойтахтнинг бешта йирик боғи оммавий халқ сайрлари марказига айланди. 2019 йил ёзида Muzzday 2019 музқаймоқ, яхна ичимликлар ва ширинликлар биринчи фестивали ўтказилди. Ўша йил июнидаёқ икки кунлик «Восход» шаҳар электрон мусиқа фестивали ташкил этилди.

    Пойтахтнинг фаол фестиваль ҳаётида биринчи бор 2019 йил апрелда III ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасида ўтказилган TAF! Тошкент реклама фестивали муносиб ўрин эгаллади. Фестивальда Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари қатнашдилар. Фестиваль дастурида креатив танлов ва халқаро реклама конференцияси ўтказилди. Халқаро ҳайъат танлов ғолибларини танлади ва Ўзбекистон ҳамда Қозоғистоннинг энг яхши реклама агентликларини тақдирлади.

    Тошкент реклама фестивалининг ўзига хослиги нафақат ягона энг кенг кўламли халқаро тармоқ фестивали эканида, балки уни нодавлат, нотижорат бирлашмаси, мамлакат маркетинг ва реклама соҳасини ривожлантирувчи ассоциация ўтказишида ҳам кўринади.

    Ўзбекистондаги энг яхши креатив кучлар ташаббуси саналувчи бу воқеа, кўп жиҳатдан, мустақил ҳамкорлар қўллаб-қувватлаши туфайли дунё юзини кўрди. Бугунги кунда у реклама креативи соҳасида фестиваль маданияти яратилишига ҳисса қўшаётган халқаро иштирокчилар ва экспертларни, профессионал ҳайъатни бирлаштиради. Тарихан биздаги фестиваллар асосан халқ сайллари, маданий ютуқлар ва халқ турмуш тарзи намойиши ўлароқ ўтказилган ва шу сабабли, бу каби халқаро фестивалнинг ўтказилиши бутун Марказий Осиё учун креатив ривожида катта аҳамият касб этади.

    Қолаверса, профессионал тармоқ фестивалининг вазифалари ва имкониятлари анчайин кенг. Ўзингиз хулоса чиқаринг. Замонавий креатив сотувлар ошишига бевосита таъсир кўрсатишини ҳеч ким инкор қилолмайди. Дарвоқе, бу ҳақда реклама конференцияси спикерлари батафсил сўзлаб берадилар. Айланмалар ва даромад ортиши эса, ўз навбатида, солиқ тўловлари ҳажмига ҳамда, умумий суратда, ижодий фаолият натижаларидан фойдаланувчи тармоқ ва компаниялар, жумладан фестиваль иштирокчиларида ишлаб чиқариш ривожланишига таъсир кўрсатади.

    Сир эмаски, TAF! ни олдиндан режалаштиргандек, яъни баҳорда ўтказилишига ҳаммага маълум сабаблар тўсқинлик қилди. Аммо, шунга қарамай, иккинчи TAF!AntiCrisis Тошкент реклама фестивали барибир бўлиб ўтади. У тез орада – 5-7 август кунлари, онлайн-форматда, YouTube’даги МАКОН Anti Crisis каналида, ўзбек тилига синхрон таржима билан ўтказилади.

    Фестиваль дастурида: TAF! Anti Crisis халқаро креатив танлови, иккинчи халқаро реклама конференцияси ва танлов ғолибларини тақдирлаш маросими.

    5-6 августда TAF! Anti Crisis халқаро реклама конференциясида Ўзбекистон, Россия, Украина ва Қозоғистондан  етакчи жаҳон брендлари билан ишлайдиган ва халқаро фестивалларда энг юксак мукофотларга сазовор бўлган реклама соҳасидаги машҳур экспертлар сўзга чиқадилар.

    Халқаро конференция маърузачилари:

    • Денис Eлисеев – ҳайъат раиси, Friends Moscow агентлиги CCO ва ҳаммуассиси, Россия;
    • Полина Забродская, AMV BBDO креатив директори, Буюк Британия;
    • Роман Фирайнер, Instinct агентлиги креатив директори, Россия;
    • Владимир Лифанов, Suprematika агентлиги, Россия;
    • Асхат Ускенбаэв, AZ амалий реклама мактаби асосчиси, Қозоғистон;
    • Никита ермолаэв, Kombinat RA креатив директори ва асосчиси, Қозоғистон;
    • Антон Ким, ForteBank маркетинг директори, CМО, Қозоғистон;
    • Петр Стороженки, shots/creativeагентлиги ҳаммуассиси ва арт-директори, Украина;
    • Малик Каримов, korzinka.uz, REDTAG, FLO Uzbekistan маркетинг директори, Ўзбекистон.
    Диёр Мирзааҳмедов, TAF! Anti Crisis фестивали ташкилотчиси:«Тошкент реклама фестивали – бу, аввало, миллий реклама ва креатив мактабининг ривожланишини рағбатлантирувчи лойиҳадир. Бундан ташқари, у мамлакатимиз креатив агентликлари рейтингини шакллантириш учун асос ҳам бўлади. Бу йил биз креатив танловни халқаро миқёсда ўтказдик ва унда, маҳаллий агентликлардан ташқари, Россия, Қозоғистон ва Арманистон компаниялари ҳам қатнашди. Онлайн-формат туфайли эса, фестиваль қамров бўйича расмана халқаро тус олади ва бутун дунёдаги русийзабон ва ўзбекзабон аудитория учун очиқ бўлади. Бизнинг бозоримиз учун TAF! – бу халқаро тажриба ва реал кейслар билан танишишнинг ноёб имкониятидир, бунда фестиваль ҳайъати ва спикерлари замонавий креатив мантиғи ва унинг бизнес учун заруриятини тингловчиларга етказадилар».

    TAF! Anti Crisis халқаро креатив танлови маркетинг ва реклама соҳасидаги энг яхши креатив лойиҳаларни аниқлайди. 8 нафар хорижий ва 4 маҳаллий вакилдан иборат салоҳиятли ҳайъат 24 та номинация ва 4 та тоифада танлов ғолиблари ва лауреатларини аниқлайдилар: маркетинг, branding&design, creative, production&craft. Танловга аризалар қабули якунланган ва ҳамма натижалар чиқишини интиқлик билан кутмоқда.

    Мамлакатдаги барча креатив кучларни, тадбиркорлар ва бошловчи-мутахассисларни халқаро реклама конференциясида қатнашишга ва жонли эфирда саволлар беришга таклиф этамиз.

    TAF! ANTI CRISIS 2020 фестивали асосий саналари:

    Short-list элон қилиниши: 5 август

    Халқаро реклама конференцияси: 5—7 август

    Тақдирлаш маросими: 7 август

    Фестиваль ҳақида батафсил маълумот: http://tafest.uz

    Ташкилотчилар ва ҳамкорлар: Ўзбекистон Миллий маркетинг маркази, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Асака» банки, Red Apple халқаро реклама фестивали.

    30.07.2020, 15:51   Изоҳ (0)   6141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Санитария-эпидемиология хизматини молиялаштиришга қарийб 200 млн доллар йўналтирилади

    30.07.2020, 15:43

    Ўзбекистонда 1 сентябрдан пенсиялар 10 фоизга оширилади

    30.07.2020, 15:28

    Ўзбекистон 2020 йил охирига қадар жалб этиладиган ташқи қарзлар чегарасини яна 1 млрд долларга ошириши мумкин

    30.07.2020, 15:12

    Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

    30.07.2020, 14:27

    Давлат солиқ қўмитаси «кунлик жарималар режаси» ҳақидаги хабарларни рад этди

    30.07.2020, 14:11

    Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бораётганини маълум қилди

    30.07.2020, 13:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.