«Спартак»нинг собиқ ҳужумчиси, айни дамда «Пахтакор» клуби тизимида фаолият олиб бораётган Жафар Ирисметов «Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг «Спартак» клубига ўтиши имкониятларини баҳолади.

Фото: «Спорт-Экспресс»

— Уни қайси позицияда кўряпсиз?

— Мен уни таянч зонасида кўрмоқдаман. Марказий ярим ҳимоя ҳам, бироқ ҳужум ортида эмас. Пас бериш у учун эмас. У кўпроқ ҳужумларни тўхтатадиган футболчи.

— Қанотларда имконияти қандай?

— Буни ҳам қила олади. Остон — универсал футболчи, аммо фикримча, унинг имкониятлари қанотда чекланган.

— У «Спартак»да ўйнаб кета оладими?

— Мен Остонни гўё кучсиз легионер, ҳеч нарсага ярамайди деб ёзишганини ўқидим. Ҳозирги «Спартак»да ким кучли? Мен билан энг зўр футболчилар рақобатлашарди. У билан эса Тил ва Крал рақобатлашади. Улар энг зўрларими? «Спартак» улар билан 7-ўринни эгаллади. Ҳа, ўзбекистонлик йигит, нима қилибди? Шомуродовнинг келиб чиқиши унинг ўйига халал бердими? Ўзбекистонда истеъдодли футболчилар кўп. Фақат Россия чемпионати услубига ҳамма ҳам мос келавермайди. Аммо Ўрунов бундан мустасно. У барча хислатларга эга, у билан озгина тактик жиҳатдан ишлаш лозим.

— Унинг феъл-атвори ҳақида нима дея оласиз?

— Бироз қайсар. Агар бирор нарсани хоҳласа, шунга интилади. Эҳтимол, Россияда ўзгарар. Асосийси, унинг атрофида тўғри одамлар бўлиши.

— У рус тилини яхши тушунмайди. Бу муаммо бўладими?

— Мен русчада яхши гапирганман, лекин бу менга кўп ҳам ёрдам бермаган. У ҳали ёш, менимча, тезда ўрганиб олади.

— Сизнингча, «Спартак» уни 5-10 миллионга сота оладими?

— Бирон нима дейиш қийин. Шомуродовни бу пулга сотиш осонроқ. Аммо Осиёда ҳар доим ҳам ҳимоявий ўйинчилар етишмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Спартак» Остон Ўрунов трансфери борасида «Уфа» билан келишиб олгани ва футболчи коронавирусдан халос бўлиши билан шартнома расмийлаштирилиши хабар қилинганди. Трансфер 2 миллион еврога баҳоланган. 19 ёшли футболчи москваликлар сафида йилига 600 минг евро маош олади.

Остон Ўрунов кеча пайдо бўлиб қолган футболчи эмас. Бунга ушбу видео орқали гувоҳ бўлишингиз мумкин (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!