Transfermarkt портали мавсум якунларига кўра Россия чемпионати футболчиларининг янгиланган нархларини эълон қилди.
Немис сайти трансфер нархида энг катта ўсиш бўлган футболчилар рейтингини тузди. Унда ЦСКА ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николо Влашич етакчилик қилмоқда. Хорватиялик футболчининг нархи аввалгисидан 4,5 миллион еврога ўсган. Бу РПЛ учун рекорд даражадаги ўсиш ҳисобланади.
Кучли учликдан «Локомотив» ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук ва «Зенит» форварди Сардор Азмун (иккиси 3,5 миллион евродан) ўрин олган.
«Ростов» сафида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг нархи 1,3 миллион еврога ўсган. Айни дамда Элдорнинг трансфер нархи 6,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Элдор Шомуродовнинг «Ростов»даги топ-16 голини томоша қилинг (видео)
- Никола Влашич (ЦСКА) — +4,5 миллион евро ўсиш, (умумий нарх 22 миллион евро)
- Алексей Миранчук («Локомотив») — +3,5 (18 млн)
- Сардор Азмун («Зенит») — +3,5 (18 млн)
- Матиас Норманн («Ростов») — +2,7 (7,5 млн)
- Хвича Кварацхелия («Рубин») — +2,2 (4,5 млн)
- Дмитрий Баринов («Локомотив») — +2 (12 млн)
- Вандерсон («Краснодар») — +2 (11 млн)
- Даниил Фомин («Уфа») — +1,5 (3,5 млн)
- Элдор Шомуродов («Ростов») — +1,3 (6,5 млн)
- Жордан Ларссон («Спартак») — +1,2 (4 млн)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)