Туркия Кубоги финалида «Трабзонспор» 29 июль, чоршанба куни «Аланяспор»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа бош совринига эга чиқди.
Шу тариқа Трабзон клуби ўз тарихида 9 марта мамлакат кубогини қўлга киритиб, мазкур мусобақадаги совринлар сони бўйича «Бешиктош»га етиб олди.
Кубок мусобақаларида энг кўп ғалаба қозонган жамоа «Галатасарой» (18) саналади. «Фенербаҳче» эса 6 та соврин билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Туркия Кубоги
Финал баҳси
29 июль, чоршанба
«Трабзонспор» – «Аланяспор» 2:0
Голлар: 1:0 – 25 Омюр, 2:0 – 90 Серлот.
«Трабзонспор» – Чакир, Жоау Перейра (да Кошта, 90), Кампи, Тюркмен, Новак (Черекчи, 79), Омюр, Соса, Гильерме, Пармак (Ндиае, 90), Экубан (Басажикўғлу, 41), Серлот.
«Аланяспор» – Марафона, Савелас, Хуанфран, Нсакала, Колкер, Сиопис (Учан, 54), Гюлселам (Пектемек, 74), Фернандес, Каража (Булут, 63), Бакасетас, Сиссе.
Огоҳлантиришлар: Сиопис (12), Кампи (17), Жоау Перейра (61).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)