«Уфа» бош директори вазифасини бажарувчи Ринат Шайбеков ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг Москванинг «Спартак» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Биз «Спартак»дан расмий хат олганимиз йўқ. Янги келган футболчиларимизга келсак, музокаралар давом этмоқда, бироқ расмий ҳужжатларга имзо қўйилмасидан аввал уларнинг фамилияларини айтиш бизга мос иш эмас.
Ҳозирча айтишим мумкинки, биз Артём Голубевни «Краснодар»дан сотиб олдик, Боян Йокич, Алексей Никитин ва Александр Сухов билан шартномаларни узайтирдик», — дейди Шайбеков.
Аввалроқ Ўруновнинг трансфери «Спартак»га 2 миллион еврога тушиши ва клуб трансферни шу ҳафтада эълон қилмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
«Уфа» Остон Ўруновни 2020 йилнинг февраль ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди.
Остон Ўрунов ижросидаги супер дриблинглар ва финтларни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)