Бокс бўйича тўрт вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонс Майк Тайсонга қарши бўладиган жанги олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Майк ҳақиқатан ҳам қотилга ўхшайди. Ҳа, албатта, унинг машғулотларидан олинган видеоларни кўрдим. У ўн йил ўтиб яна боксга қайтишга қарор қилган Жорж Форманга ўхшайди.
Аммо мен ҳам яхши формадаман. Ҳаяжондаман ва интизорлик билан жангни кутяпман. Албатта, мен унга биринчи раунддаёқ ташланмайман. Аҳмоқ эмасман-ку.
У ҳали ҳам кучли шер кабидир, бироқ гепард эмас. Агар тезда ўлдиролмаса, унда муаммолар пайдо бўлади», — дейди Рой Жонс.
Эслатиб ўтамиз, Жонс — Тайсон жанги 12 сентябрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтади.
Рой Жонс ва Майк Тайсон иштирокидаги нокаутларга бой жангларни томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)