Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Педро Англия Премьер Лигасининг 38-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га қарши баҳс (2:0) ўзи учун «кўклар» сафидаги сўнгги уй учрашуви бўлганини маълум қилди.
«Менинг «Стемфорд Бриж»даги сўнгги ўйиним. Узоқ йиллар давомида қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, ажойиб жамоанинг бир қисми бўлишимга имкон берган клубга ва жамоадошларимга раҳмат дейман.
Сизлар қалбимда абадий қоласиз. Энди эса Англия Кубоги учун курашамиз! Катта ва ажойиб оила», — деб ёзади Педро Twitter’даги саҳифасида.
32 ёшли испаниялик футболчи 2015 йилдан бери «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келади. У Англия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Аввалроқ Педронинг «Рома» билан шартнома борасида ўзаро келишувга эришгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)