Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ўлимидан кейин илк бор машғулот ўтказди.
Бу ҳақда россиялик яккакурашчининг менежери Али Абдулазиз хабар берди. Али Instagram саҳифасига Ҳабибнинг машғулотларидан олинган суратларни жойлади ва «Тайёр туринг», дея изоҳ қолдирди.
Бу Ҳабиб учун Абдулманап Нурмагомедовнинг ўлимидан кейинги илк машғулот ҳисобланади. 3 июль куни мутахассис коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганди.
Аввалроқ менежер Ҳабиб йил охирида Жастин Гэтжига қарши жангда иштирок этишини маълум қилган, UFC президенти Дэйна Уайт эса мазкур беллашув 10 октябрь куни Абу-Дабида ўтадиган UFC 254 мусобақасининг асосий жангига айланиши мумкинлигини айтганди.
Изоҳ (0)