• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    28 июль – Биринчи жаҳон уруши бошланган кун. Сабаблар ва илк тўқнашувлар

    1914 йил 28 июль куни Австрия-Венгрия империяси Сербияга уруш эълон қилди. Ортидан 1 августда Германия Россияга, 3 августда эса Францияга, 4 августда Буюк Британия Германияга уруш эълон қилди ва уруш глобал кўринишга келди. 28 июль эса расман Биринчи жаҳон урушини бошлаб берган сана сифатида тарихга кирди. «Дарё» Биринчи жаҳон уруши, урушдан олдинги жараёнлар ва илк кунлардаги воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Урушдан олдинги Европа

    Урушдан олдин Ервопани душман алианслар, манфаатлар тўқнашуви ва махфий шартномалар бўлиб турган эди. Улар эса кейичалик бутун қитъа ва дунёга тарқалиб кетган урушга йўл очди. ХХ аср бошларида Европада икки учлик гуруҳи юзага келди. Бири Буюк Британия, Франция ва Россиядан ташкил топган Антанта иттифоқи, иккинчиси эса Германия, Австрия-Венгрия ва кейинчалик Италиядан ташкил топган марказий кучлар ёки Учлар иттифоқи гуруҳлари эди. Уруш бошлангач эса Усмонли, Италия, Болгария каби давлатлар Учлар иттифоқи тарафида жанг қилган бўлса, АҚШ ва Япония сингари бошқа кўплаб давлатлар Антанта тарафида туриб урушди.

    Уруш сабаблари

    Урушнинг кўриниб турган ва тўғридан-тўғри сабаби Австрия-Венгрия империяси валиаҳд шаҳзодаги Франц Ferdинанднинг Сербиянинг Сараево шаҳрида ўлдириб кетилиши деб ҳисобланса-да, тарихчилар, сиёсатчилар унинг кўринмас ва чуқур сабаблари кўплигини ва хилма-хиллигини таъкидлаб келади. Тарихчи Андре Лоэз «иқтисодий ва колониал рақобат»ни шундай чуқур сабаблар қаторига қўшади (André Loez, La Grande Guerre, Paris, La Découverte, coll.  “Repères”, 2010, 125 p.).

    Кучли миллатчилик кайфияти, империализмнинг ўсиши, экспансион истаклар, француз реваншизми, болқон урушлари сингари ҳал этилмаган можаролар урушнинг стихияли сабаблари эди. Унга иқтисодий рақобат ва Наполеон мағлубиятидан кейин XIX аср давомида Европада юзага келган турли ҳарбий иттифоқлар, Вена конгресси ва 1830 йилги Бельгия мустақиллигини ҳам қўшиш мумкин. Франция ва Буюк Британия унинг суверенитети гаранти эди. Германия эса Бельгия ҳудудини босиб олишни истарди.

    Юзага келаётган таранг вазият давлатлар ўртасидаги қуролланиш пойгасига олиб келди ва ҳар бир қўмондонлик юзага келиши муқаррар бўлган можарога тайёрлана бошлади. Тарихчи Жан Баптист Дюросел Сараеводаги қотиллик тотал урушни бошлаб берган мехнизмни ишга туширди деб ҳисоблайди (Jean-Baptiste Duroselle, La Grande Guerre des Français : l'incompréhensible, Paris, Éditions Perrin, coll. “Tempus” (no 27), 2003, p34).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кристофер Кларк урушни давлат арбобларининг дунёдаги сиёсий тарангликни издан чиқариб юборишлари оқибати деб ҳисоблайди ва «механизм» ҳақидаги Дюроселнинг фикрларини қўллаб-қувватлайди. Баъзи тарихчилар, жумладан, Фриц Фишер уруш Германия раҳбарлари, айниқса, Олий бош қўмондонлик томонидан исталгани ва тайёрланганини иддао қилади (Fritz Fischer, War of Illusions: German Policies from 1911 to 1914 [“La Guerre des illusions : politiques allemandes de 1911 à 1914”], Norton, 1975, p85).

    Нима бўлган тақдирда ҳам 1914 йилга келиб урушга ҳар томонлама тайёр бўлган ягона давлат Германия эди ва қолган давлатлар инқирозларни бошдан кечираётган эди. Дунёда колонияларга эга бўлмаган ягона давлат ҳам Германия эди ва у буни адолатсизлик дея ҳисоблади.

    Миллий манфаатлар

    Европанинг барча катта давлатлари ўз манфаатларига эга эди ва улар бунга уруш орқали эришишга умид қилишарди. Келинг, уларни икки гуруҳга бўлган ҳолда кўриб чиқайлик.

    Антанта давлатлари:
    • Франция 1870–1871 йиллардаги Франция-Пруссия урушидаги мағлубият ва унинг натижасида бой берилган Элзас ва Лотарингияни қайтариб олиш ва мағлубият учун ўч олишни мақсад қилган эди;
    • Россия Сербияни қўллаб-қувватлашга ваъда берган, славян халқлари ҳомийси ўлароқ буни ўзининг вазифаси ҳисоблар ҳамда Болқонда Австрия-Венгрия империясининг кучайишининг олдини олишни истар эди. Болқон ҳақиқий урушнинг порохли бочкасига ўхшаб қолган эди;
    • Буюк Британия Бельгия суверенитетининг гаранти сифатида уни қўллаб-қувватларди. Аммо шу билан бирга, у Германияни ҳисобга олиб, Европада кучлар нисбатини бир маромда ушлаб туришни истар эди;
    • Бошида Учлар иттифоқи таркибида бўлган Италия уларнинг босқинчилик урушларида иштирокчи бўлишдан бош тортди ва иттифоқдан чиқди. 1915 йилга келиб эса Австрия-Венгрия ҳудудларига ва Африкада янги колонияларга эга бўлиш мақсадида Антанта тарафдан урушга кирди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Учлар иттифоқи

    • Австрия-Венгрия серб миллатчилигига барҳам бериб, Болқонда ўз позициясини мустаҳкамлашни истарди. У жанубий чегараларида бир славян давлати тузилишини истамасди;
    • Германия Австрия-Венгрияни Сербияга қарши урушда қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у Европада ўз сўзига эга бўлишга интилар эди. Бунинг учун Франция ва Россияни кучсизлантириши керак эди. Шунингдек, Африкада янги колонияларга эга бўлишни ҳам истаётган эди;
    • Усмонли империяси Россия томонидан эгалланган бутун туркий халқлар яшайдиган ҳудудларга эга бўлишни ва ўз чегараларини Россия тажовузидан ҳимоя қилишни истар эди. Чунки Россия ўзининг иссиқ денгизларга чиқишдек азалий орзуси йўлида Усмонлига хавф туғдираётган эди.

    Урушнинг бошланиши ва илк тўқнашувлар

    Шундай қилиб, Европа 1914 йилнинг ёзида уруш бўсағасига келиб қолди. Франц Фердинанднинг ўлдирилиши ортидан Авсртия-Венгрия ҳукумати Сербияга қотилни топшириш ҳақида ультиматум қўйди. Аммо Сербия бунга рад жавобини берди ва 28 июль куни Австрия-Венгрия империяси Сербияга уруш эълон қилди, уруш бошланди ва томонлар бирин-кетин илгарилай бошлади. Кўпчилик уруш Милод байрамигача ниҳоясига етади деб ўйлаган эди, аммо ундай бўлмади.

    29 июль куни Россия Австрия-Венгрияга, 30 июлда Германияга қарши урушга тайёргарлик бўйича умумий сафарбарлик эълон қилди. Бунга жавобан Вильгелм II қариндоши, Россия подшоси Николай II га сафарбарликни бекор қилишни талаб қилди. Рад жавоби олгач, 1 август куни Россияга қарши уруш эълон қилди. Шу куни Франция умумий сафарбарлик эълон қилди ва урушга тайёргарлик кўра бошлади. Эртаси куни Германия нейтрал давлат Люксембургни эгаллади ва Бельгияга аскарларни эркин ўтишлари учун ультиматум йўллади. Аммо Бельгия буни рад этгач, ҳарбий йўл билан уни ҳам эгаллади.

    3 август куни Германия Шлеффен режаси асосида Францияга уруш эълон қилди. 4 август куни Буюк Британия Германияга Бельгия нейтралитетини кафолатлаш ва немис аскарларининг ортга қайтишини талаб қилиб юборилган ультиматумга жавоб бўлмагач, Германияга қарши уруш эълон қилди. Учлар Иттифоқи аъзоси бўлган Италия эса воқеалар ривожини кузатиб, кейин урушга киришни мақсад қилиб қўйди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    6 август куни Австрия-Венгрия Германия томонидан Россияга уруш эълон қилди. 11 августда Франция, 13 августда эса Буюк Британия Австрия-Венгрияга қарши уруш эълон қилди. Ўша пайтда иштирокчи давлатларнинг деярли барчасида колониялар мавжуд эди, шундай экан колониялар ҳам ўз-ўзидан уруш иштирокчисига айланди. Commonwealth аъзоси сифатида Канада, Австралия, Ҳиндистон, Янги Зелландия, Жанубий Африка, француз ва Бельгия колониялари ҳам автоматик равишда Германияга қарши урушга кирди. Россия имперяси таркибида бўлган Туркистон ҳам урушга жалб этилди. Туркистонликлар асосан фронт орти ишларида мажбурий равишда ишлатилди.

    23 августда Япония Антантага ўз ёрдамини таклиф қилди ва Германияга қарши уруш эълон қилди. 1 ноябрь куни Усмонли Германия тарафдори эканини эълон қилиши ортидан 3 ноябрь куни Франция ва Буюк Британия Усмонлига уруш бошлади.

    Якун ва хулоса

    1918 йилгача давом этган уруш давомида бир қатор муҳим тарихий воқеалар ҳам биргаликда юз берди. Жумладан, 1915 йилги арманлар геноциди, 1917 йилги Россиядаги инқилоб, 1918 йилги Испан гриппи каби ҳодисалар уруш даврида параллел юз берган энг йирик тарихий воқеалар бўлди. Испан гриппи ўша даврда уруш билан биргаликда миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Шунингдек, уруш натижасида Европада кўплаб геосиёсий ўзгаришлар юз берди ва у ХХ аср давомида ўз таъсирини кўрсатиб турди.

    Биринчи жаҳон уруши бир қатор империяларнинг таназзулга юз тутишига сабаб бўлди. Жумладан, Германия, Австрия-Венгрия, Россия ва Усмонли империялари айнан мана шу ортидан таназзулга юз тутди ва уларнинг ўрнига янги давлатлар ташкил этилди. Урушдан олдин энг қудратли армия ва иқтисодиётга эга бўлган Германия Версал шартномаси натижасида улардан деярли маҳрум бўлди. Натижада, Европа ва Яқин Шарқда чегаралар бошқаттан чизилди. Монархиялар ўрнини коммунистик ва демократик республикалар эгаллади. Биринчи марта халқаро муносабатларни тартибга солувчи ташкилот тузилди. Бу Миллатлар Лигаси эди.

    Уруш 1918 йил 11 ноябрь куни ўз ниҳоясига етди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    28.07.2020, 11:11   Изоҳ (0)   224530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ раҳбари дунёда коронавирус пандемияси кучайиб бораётганини маълум қилди

    28.07.2020, 07:36

    Вьетнамнинг курорт шаҳрида коронавируснинг янги зарарли штамми тарқалди. 80 минг нафар сайёҳ эвакуация қилинмоқда

    27.07.2020, 23:07

    Буюк Британияда коронавирусга қарши курашиш доирасида ширин ва ёғли овқатлар рекламаси тақиқланди

    27.07.2020, 20:50

    Россиянинг Химки шаҳрида Москвада теракт уюштиришни режалаштирган Марказий Осиё фуқароси йўқ қилинди

    27.07.2020, 20:34

    Коронавирусга чалинганларда 12 баробар кўпроқ ўлим ҳолатини юзага келтирадиган хавф маълум қилинди

    27.07.2020, 18:01

    Ироқдаги ўқ-дори омборида портлаш содир бўлди. Ҳукумат бунга иссиқ об-ҳавони сабаб қилиб кўрсатди (видео)

    27.07.2020, 16:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нетаньяху ҳокимиятда абадий қолиш учун Эронга қарши уришмоқда” — Билл Клинтон

    Дунё | 20 июн, 15:55

    Нетаньяху: “Эрон режимининг қулаши мақсад эмас, балки натижа бўлиши мумкин”

    Дунё | 20 июн, 15:45

    Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 15:31

    Жонни Депп Жек Читтак қиёфасида болалар шифохонасига ташриф буюрди

    Лайфстайл | 20 июн, 15:15

    Лионель Месси Роналду ҳақида: “Биз дўст эмасмиз, аммо доим бир-биримизни ҳурмат қиламиз”

    Спорт | 20 июн, 15:10

    Буюк Британия ва Хитойда 10 нафар аёлни зўрлаган хитойлик талабага умрбод қамоқ жазоси тайинланди

    Дунё | 20 июн, 15:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.