Буюк Британияда ёғ, шакар ва тузга бой озиқ-овқатлар рекламаси чекланади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Маълум қилинишича, бу Буюк Британиянинг COVID-19 эпидемияси туфайли қайта кўриб чиқилган семиришга қарши кураш дастурининг бир қисми сифатида амалга оширилмоқда.
Буюк Британия ҳукумати маълумотларига кўра, семиз одамларнинг коронавирус инфекциясидан ўлиш хавфи юқори. Ортиқча вазнли беморларнинг деярли 8 фоизи интенсив терапия бўлимларига ётқизилган.
Соат 21:00 гача телевидение ва интернетда ёғли ва ширин таомларни реклама қилиш тақиқланади. Супермаркетлар кассалари ва кириш жойларида бундай маҳсулотлар жойлаштирилмайди. Шунингдек, ҳукумат «Биттасини сотиб олинг — иккинчисини бепул олинг» акцияси ёрдамида амалга ошириладиган зарарли маҳсулотлар рекламасини чеклайди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Буюк Британияда 27 июль ҳолатига кўра, 301 мингдан ортиқ COVID-19 билан касалланиш ҳолати тасдиқланган, улардан 45,8 мингтаси ўлим билан якунланган.
Изоҳ (0)