• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Дори омборининг калити, сайтни бузган «акахонларим», яна бир узр челленж

    «Тез кунда вирус кетади, бу кунлар яқин кўнглим сезади, юртимизда яна тонглар отади. Сиз дуолар қилинг фақат». Қувноқ оила гитара жўрлигида куйлаган ҳаваскор қўшиқни интернетда кўргансиз. Дуо керак бўлса, дуо қиламиз. Чилёсин ҳам қиламиз. Хабарларга кўра, 70 та жойда чилёсин қилинадиган бўлди.

    Скрин: «Дарё»

    Чилёсин қандай амал, уни қилса бўладими? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: «...Энди чилёсин қилишга келсак, бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг даврларида бўлмагани аниқ. Аммо Қуръон ўқиб дам солиш бўлган. Ёсин ўқиб дам солиш қадимдан, салафлар давридан бери мавжуд. Уни айнан маълум ададда, масалан, қирқ ёки қирқ бир марта ўқиш ҳам уламолар томонидан, кўпроқ тасаввуф аҳли тарафидан жорий қилинган. Бунинг фойдаси, фазилати кўпроқ тажрибалардан маълум бўлган ва ана шунинг учун мусулмонлар ўртасида кенг тарқалган...», деб жавоб берган.

    Ҳафтанинг бир янгилиги айримлар учун кутилган, айримлар учун кутилмаган бўлди. Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 2020 йилнинг 15 августига қадар узайтирилди, деган янгилик. 15 августгача бўлган чекловлар тўй-тадбир ўтказмасликдан тортиб, 31 июль, 1—2 август ҳамда 8—9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилишигача ўз ичига олади. Гарчи маблағсиз оддий фуқаро ҳаддан ташқари қийналгани ҳеч кимга сир бўлмаса-да, коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг биз учун ягона самарали йўли ҳаракатланишни чеклаш бўлиб турибди. Шунинг учун бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев карантин узайтирилгани сабабли тирикчиликдан қолганларни назарда тутиб, аҳолидан узр сўради.

    Аммо карантинда ишидан айрилганлар тобора кўпайиб бормоқда. Хусусан, киракашларнинг рўзғори тақчилликни бошдан кечиряпти. 22 июль куни Фарғона шаҳрида машинаси жарима майдонига олиб кирилган фуқаро бунга норозилик тариқасида ўз жонига қасд қилишга уринди.

    Бу ҳафта Ўзбекистон Президентининг «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, бир гуруҳ шифокорлар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа соҳа ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида вирус асоратидан вафот этган шифокорлар ва ИИВ ходимлари ҳам бор.

    Қурбон ҳайити 31 июль куни нишонланиши маълум бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози мусулмонлар зиммасидан соқит бўлганини маълум қилди. Қурбон ҳайити куни бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

    Яхши биламизки, мамлакатимизда COVID-19 дан ўлимларнинг расмий ва норасмий статистикаси бир-биридан каттагина фарқ қилади. Бу ҳақда ёзилди, бироқ ССВ ва махсус комиссия бирор муносабат билдирмади. Аммо тилга олинган фуқаронинг мартабасига қараб муносабат билдиришлари мумкинлигига бу ҳафта гувоҳ бўлдик. Аниқроғи, бу ҳафта ичида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов коронавирус туфайли дунёдан ўтгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Шунда Тўра Боболов видеомурожаат қилиб, даволанаётганини, ҳолати яхшилигини билдирди, ёлғон хабар тарқатган шифокорларга эса маъмурий иш қўзғатилди ва телефони мусодара қилинди. Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида хабар тарқатган нашр муаллифларига эса бундан-да тез муносабат билдирилиб, тегишли органга чақиртирилди. ССВ матбуот котиби Муса Тажетдиновичнинг даволанаётганини алоҳида таъкидлади.

    Муса Ерниязов.

    Муса Ерниязов.
    Скрин: «Дарё»

    Маълумки, пандемияга ҳам бир вилоят пухта тайёрланишга ҳаракат қилмоқда. Самарқанд бу борада ўзига хос комплекс тизим ишлаб чиққан бўлса, Фарғона санаторийларни тиббий марказларга айлантириб қўйди. Андижон бўлса уч ойлик дори-дармон захирасини шакллантириб қўйган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айтиб, омборнинг калитигача кўрсатди. Гарчи калит велосипедникидек кичкинагина бўлса-да, катта вилоят учун бебаҳо захирани оча олиши диққатга сазовордир.

    * * *

    Автомобиль саноатида рақобатни ошириши кутилаётган Volkswagen автоконцерни Ўзбекистонга кириб келмоқда. Душанба куни компаниянинг Ўзбекистондаги биринчи тақдимоти бўлиб ўтади. Тақдимот пандемия шароитида онлайн кўринишида бўлиб ўтади. Ушбу тақдимотни кўрмоқчи бўлсангиз, 27 июль куни соат 10:00 да ушбу ҳаволани босиб, Youtube сайтига ўтинг.

    Фото: «Spot.uz»

    Volkswagen Caddy моделининг савдоси ҳам шу куни бошланади. «Ўзавтосаноат» маълумотларига кўра, 2020 йилда моделнинг тўртинчи авлодини, 2021 йилдан эса бешинчи авлодининг тўлиқ циклини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Йиллардирки GM Uzbekistan монополияси остида қолган фуқароларимиз немис машинасига умидлар боғлаган.

    * * *

    Ўзбекистонда алкогол ва тамакини назорат қиладиган, бугунги куннинг талабларига жавоб берадиган қонун қабул қилинади, деб ёзмоқда @davletovuz. Хусусан, бу ҳужжатда буғ билан чекилувчи  вейплар ва электрон сигаретларни оддий сигаретлар билан тенглаштирувчи нормалар бор. Шифокорларнинг айтишича, коронавирус келтириб чиқарадиган салбий оқибатларнинг аксарияти ўпкага таъсир қилади, улар эса асосан тамаки чекиш натижасида емирилади. Шу боис пандемия даврида бу ҳам зарурий лойиҳалардан деб айтиш мумкин.

    * * *

    Япон компанияси музқаймоқ нархини оширгани учун мижозлардан бош эгиб узр сўрагани видеосини кўпчилик кўрган. Бу ҳафта Ўзбекистон учун ноёб ҳолатлардан бирига гувоҳ бўлдик. Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари телевидение орқали мурожаат билан чиқиб, айримлари узр сўради. Сирғали тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ва туман раҳбарлари ўз вақтида амалга оширилмаган чора-тадбирлар натижасида ўлим ҳолатлари юз бергани учун узр сўради. Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов туманда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар ва ҳалок бўлганлар мавжудлигида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олди. Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев ҳам туман аҳлидан узр сўраб, туман раҳбарияти 24 соатлик иш вақтига ўтганини маълум қилди. Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов ҳам туманда кузатилган ўлим ҳолатлари учун одамлардан кечирим сўради. Яккасарой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Таслимов ва тумандаги бошқа мутасадди раҳбарлар коронавирус кескин тарқалиб кетгани учун туман аҳолисидан узр сўради. Уларнинг барчаси ишонч телефонларини кўрсатиб, мурожаатларга тайёрлигини билдирди.

    * * *

    «Дарё» сайтининг «Қўзиқорин» рукнига мос келадиган хабарлар фақат чет элда эмас, Ўзбекистонда ҳам юз бериб туради. Янги ташкил қилинган Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тегишли расмий вебсайт саҳифаси хакерлар ҳужумига учради. 24 июль куни соат 20:00 ҳолатига кўра, сайт манзили орқали бош саҳифага ташриф буюрилганда фақат «Конкурсга ўтиш» ёзуви ва унга бириктирилган ҳавола фаол кўрсатилган. Ҳавола орқали кейинги саҳифага ўтилганда «Ахборот хавфсизлиги қани, акалар? Бизнинг номзодни ўтказмаган, вой мени акахонларим! yaxshiginabola@gmail.com», дея мурожаат қолдирган хакер.

    Фото: «Kun.uz»

    Шунингдек, сайт манзили маълумотномасида «ҳамма маълумот менда» деган хабар ҳам қолдирилган. Аммо ёзув муаллифи қандай маълумотларни қўлга киритганига аниқлик киритмаган. Катта агентликда шундай кичик муаммолар ҳам бўлиб туради.

    Дайжестимизни қўшиқ билан бошладик. Шу қўшиқнинг охири билан тугаллаймиз: Бирга курашамиз! Бирга енгамиз!

    27.07.2020, 09:22   Изоҳ (0)   62400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардобада эвакуация қилинган аҳоли учун мўлжалланган 53 млн сўмлик маҳсулотлар сохта ҳужжат орқали бошқаларга сотилгани маълум бўлди

    27.07.2020, 08:41

    ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғининг ўлимига коронавирус сабаб бўлмагани айтилди

    27.07.2020, 08:10

    COVID-19’га чалинганда дастлабки кунлардан антибиотик ёки гормон ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширадими? Эксперт жавоби

    27.07.2020, 07:56

    Қарши шаҳри 15 августга қадар ёпилди. Шаҳарда барча автомобиллар ҳаракати чекланди

    27.07.2020, 07:40

    «Тез ёрдам» кўрсатуви эксперти: Қатъий карантиндан маъно қолмади

    27.07.2020, 06:47

    Жаҳон банки Ўзбекистонга қиймати 1,5 млрд доллар бўлган 9 та янги лойиҳа ишлаб чиқмоқда

    27.07.2020, 06:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.