• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тез ёрдам» кўрсатуви эксперти: Қатъий карантиндан маъно қолмади

    Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайган ҳозирги шароитда қатъий карантин чораларини қўллашнинг ўзидан маъно йўқ. Бу ҳақда «Миллий» телеканалидаги «Тез ёрдам» дастурида Defactum Laboratories клиникасининг иммунолог-инфекционисти, тиббиёт фанлари номзоди Азиза Хўжаева маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳа карантин бўлиши керак, лекин бу каби ниҳоятда кучли карантин қилиш керак эмас. Чунки унинг асосий ғояси йўқотилган. Бошидан карантин касалликни тўхтатиш учун яратилган, лекин ҳозирги даврда касаллик популяцияга ўтиб кетди, халқ ичида ёйилиб кетди. Кеча ҳам, ундан олдинги куни ҳам, бугун ҳам эшитдик, кўплаб беморлар билан мулоқотда бўляпмиз. Бир оилада битта бемор эмас, бутун ҳамма оила бемор бўлиб, касалланиб тузалиб ҳам кетяпти. Шунинг учун бу касалликни мана ҳозирги даврда тўхтатиш имконсиз», — деган Азиза Хўжаева.

    10 июлдан 1 августгача Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби жорий қилинганди. 23 июлда Президент Шавкат Мирзиёев COVID-19 қурбонлари сонини камайтириш мақсадида чеклов меъёрларини яна узайтиришга розилик берган. 26 июлда Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 2020 йилнинг 15 августига қадар узайтирилганини эълон қилди.

    Экспертнинг фикрича, қатъий карантин чекловлари аҳолининг юқори савиядаги тиббий ёрдам хизматларидан фояланиш имкониятини чеклаб қўяди.

    «Беморлар учун шароит яратиш зарур. Кимлардир уйда, кимларгадир кўпроқ аҳамият бериб, уларни кислород аппаратлари мавжуд бўлган яқинроқдаги касалхоналарга юбориш керак. Ҳозирги даврда апрель ойидаги каби кучли карантин ҳеч ҳам керак эмас. У бизга халақит бериши мумкин. Одамлар ўзи учун ёрдам ололмай қолиши эҳтимоли мавжуд. Масалан, касалланган бемор қон топшириши керакми, бунинг учун кўчага чиқиши зарур, шифокорга мурожаат қилиши талаб этилади. Компьютер томографияси ёки рентген текширувидан ўтиш зарур. Ҳарактланиб, кўчага чиқиши мумкин. Ҳозирги даврда поликлиникадан шифокорлар, ҳамширалар махсус кийимда уйма-уй юра олса, бунинг иложи топилади. Лекин ҳозирги даврда ушбу масъулиятни уларга юклаш оғирроқ, поликлиникаларда ишлаётган персонал буни кўтара олмаслиги мумкин. Шунинг учун, хусусий клиникалар бор, беморлар ўзи учун енгилроқ йўлни танлайди», — дейди эксперт.

    Дастур бошловчиси Комил Алламжонов ушбу гапларга жавобан агар эксперт айтаётган ишлар қилинса, оғир аҳволдаги беморларга касалхоналарда жой қолмаслиги мумкинлигини айтиб ўтди.

    «Мен эпидемиологик нуқтаи назардан келиб чиқиб гапирдим. Умумий популяцияда карантин самара берган бўларди. Лекин ҳозир касалланганлар сони кўпайиб кетди, деярли ҳар оилада камида битта касалланган бемор бор. Шунинг учун карантиннинг маъноси йўқолди», — деган тиббиёт фанлари номзоди.

    Мутахассиснинг қўшимча қилишича, енгил ва ўрта оғирликдаги беморлар учун уйда даволаш шароитлари яратилгани, шу сабабли оғир аҳволдаги беморлар кўпаймаслиги ва енгил ёки ўрта оғирликдагилар касалхоналарда уларнинг ўрнини эгалламаслигига эътибор қаратилмоқда.

    Вирусолог, молекуляр-генетик тадқиқотлар бўйича мутахассис, тиббиёт фанлари номзоди Дилдора Секлер кучли карантин касалликнинг тарқалиб кетмаслиги ва касалхоналарда даволаш койкаларини тайёрлаб олиш учун жорий қилингани, аммо коронавирус популяцияга киришиб кетгани ҳозирги шароитда тиббиёт саралашини амалга ошириш (беморларнинг аҳволига қараб уларни саралаб, ажратиб олиш) лозимлигини қайд этди.

    «Масалан, ‘Ўзэкспомарказ’да катта клиника очилди, у ерда ҳаммани кетма-кет қабул қилиб, беморларда касалликнинг енгил шаклими, оғир шаклими аниқлаштириб, билиб олиб, енгил шаклни уйга қайтариш, ўрта оғирликдаги беморга муолажаларни қилиб, аҳволи оғирлашмаётган бўлса, уни уйига қайтарилади. Бу қандай аниқланади, бир неча кундан бери қайта-қайта айтилаётган белгилар текширилади, махсус аппаратларда текшириб, бемор билан суҳбатлашиб, беморнинг қўлига қўлланма бериб, шифохонага ёки уй шароитида даволашга жўнатилади», — деган у.

    Аввал махсус штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов қатъий карантин чоралари соғлиқни сақлаш тизимида коллапс ҳолатининг олдини олиш ва вируснинг тарқалиш занжирини узиш учун қайта жорий қилинганини айтганди.

    27.07.2020, 06:47   Изоҳ (0)   72656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банки Ўзбекистонга қиймати 1,5 млрд доллар бўлган 9 та янги лойиҳа ишлаб чиқмоқда

    27.07.2020, 06:06

    Ўзбекистонда 26 июль куни 579 кишида коронавирус аниқланди. Кетма-кет учинчи кун ҳомиладор аёллар вафот этмоқда

    27.07.2020, 00:27

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 20 500 нафардан, соғайганлар эса 11 минг нафардан ошди

    27.07.2020, 00:19

    Тошкентда коронавирусга чалинган 32 ёшли ҳомиладор аёл вафот этди

    27.07.2020, 00:11

    Жиззахда коронавирусга чалинган 64 ёшли эркак вафот этди. Бу вилоятдаги 6-ўлим ҳолати

    27.07.2020, 00:04

    «Ваҳимасиз карантиндан адекват карантин босқичига ўтиш даври келди» — Шаҳноза Соатова аҳоли орасида ўлимлар сонининг кескин ошаётганини танқид қилди

    26.07.2020, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.