Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда 26 июль соат 10:00 ҳолатига кўра 9283 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ушбу беморларнинг қанчасида касаллик симптомларсиз (аломатларсиз) кечаётгани, қанчаси касалхоналарда даволанаётгани ҳақида ССВ ахборотида маълум қилинмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан қўшимча қилишича, айни вақтда даволанаётган 9283 нафар бемордан 196 нафарининг аҳволи оғир, шундан 63 нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Қайд этиш жоиз, 25 июль якунларига кўра ҳам Ўзбекистонда оғир аҳволдаги беморлар сони 196 нафар эди. 26 июль куни тонгида Бухорода коронавирусга чалинган 57 ёшли бемор вафот этгани эълон қилинди.

Маълумот учун, 26 июль соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 20 226 та ҳолат аниқланган, беморларнинг 10 831 нафари соғайиб бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар