ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция Кубоги финалида олган жароҳатидан кейин тиббий кўрикдан ўтди.
Парижликлар клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, Мбаппенинг болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинда шикастланиш юзага келган. Ёрилиш кузатилмаган.
Мазкур жароҳатдан кейин футболчи тахминан 10—15 кун майдонга туша олмайди.
Шу тариқа Мбаппе 12 август куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
«Агар суяк силжимаган бўлса, у ҳолда Килиан «Аталанта»га қарши ўйинга қадар сафга қайтади», — дея шифокор сўзларини келтирмоқда Le Parisien.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 27-дақиқасида «Сент-Этьен» футболчиси Лоик Перрен ўта қўпол қоида бузиш билан Мбаппени тўхтатиб қолган. Натижада 21 ёшли футболчи ўйинни давом эттира олмай, майдонни тарк этганди.
Килиан Мбаппенинг 2019/20 йилги мавсум Лига 1 да урган барча голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)