• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    Марказий банк бошқаруви 23 июль куни ўтказилган йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу қарор иқтисодиётда бир вақтнинг ўзида инфляцияни оширувчи хатарлар ва пасайтирувчи омилларнинг мавжудлиги шароитида ижобий реал фоиз ставкаларни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати жорий йўналишини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган.

    Пандемия шароитида бюджет харажатларининг ортиши ва фискал рағбатлантириш иқтисодий жараёнлар ва фаолликни қўллаб-қувватлашнинг асосий омилларидан бўлди. Фоиз ставкалари карантин даврига қарамасдан I ярим йиллик якунлари бўйича ижобий иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиш учун шароит яратди. Июнь—июль ойларида нархларнинг нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляция прогнозидан бироз оғиши кузатилди.

    Бунда, асосий ставкани пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиш масаласи кейинги бошқарув йиғилишларига қолдирилган ва инфляция пасайиш динамикасининг барқарор даражада шаклланишидан келиб чиқилади.

    Таъкидланишича, карантин чеклов чораларининг узоқ муддат сақланиб қолиши шароитида асосий озиқ-овқат маҳсулотларига ва дори воситаларига бўлган талаб юқори даражада сақланиб қолса, аҳоли харажатларининг қайта тақсимланиши ва оптималлашиши натижасида бирламчи эҳтиёж тоифасига кирмайдиган маҳсулотларга бўлган талаб қисқариб боради.

    Бундан ташқари, карантин чекловларининг янада узайтирилиши натижасида, меҳнат ресурслари ҳаракатланишидаги чекловлар, логистика тизимининг ёмонлашиши, товарларни ташиш муддати ва харажатларини ортиши асосий товарлар нархларига оширувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

    Январь—июнь ойларида иқтисодиётни кредитлаш ҳажмининг 18,2 фоизга (38 триллион сўмга), пул массасининг 12,3 фоизга (11,2 триллион сўмга) ўсганлиги, II чоракда бюджет харажатларининг даромадларига нисбатан сезиларли юқори бўлиши базавий инфляцияни оширувчи омиллар бўлди. Умуман олганда, йил якуни бўйича базавий инфляциянинг 12 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

    Пандемияга қарши чораларнинг фаоллаштирилиши ва соғлиқни сақлаш харажатларининг оширилиши шароитида II ярим йилликда ҳам бюджетга ва марказлашган жамғармаларга бўлган босим сақланиб қолади ва бу умумий фискал тақчилликнинг прогноз кўрсаткичларидан сезиларли ошишига олиб келади.

    «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий фаолликнинг тикланиши ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида иккинчи ярим йилликда ЯИМнинг ижобий ўсиш суръатларига эришилиши ва йил якуни бўйича унинг реал ўсиши 1,5-2,0 фоизни ташкил этиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

    Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича оралиқ мажлиси 2020 йилнинг 10 сентябрь кунига режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди. Июнь ойида эса Марказий банки асосий ставкани пасайтириши ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ 11 июнь куни асосий ставка бўйича қарор қабул қилинган ва у 15 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда нақд пул тушумларининг ҳажми коронавирус эпидемиясидан аввалги даражасини тикламоқда

    23.07.2020, 15:40   Изоҳ (0)   13971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 28 ёшли эркак укалари билан бирга қўшнисини таёқ билан уриб ўлдириб қўйди

    23.07.2020, 15:10

    Тошкентда 6 метрли қудуқ ичида қолиб кетган икки фуқаро қутқариб олинди

    23.07.2020, 14:11

    «Давлат бу зулуклардан кечиб майдонни мард, ҳалол, масъулиятли рақобатчиларга тезроқ бўшатиб бериши керак» — Расул Кушербаев монополистлар ҳақида

    23.07.2020, 13:57

    Ўзбекистонга ярим йил давомида қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди

    23.07.2020, 13:42

    Фарғонада стикери йўқлиги сабаб машинаси жарима майдонига қўйилган фуқаро ўзини осишга уринди

    23.07.2020, 12:43

    Президент Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади

    23.07.2020, 12:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.