Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой ва Ўзбекистон коронавирус вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиш учун ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчиси Бахтиёр Саидов ва Хитойнинг Sinopharm Group компанияси бошқаруви раиси Лю Цзинжен учрашуви чоғида маълум бўлди, дея хабар беради «Дунё» агентлиги.

Фото: «Дунё» агентлиги

Фото: «Дунё» агентлиги

Қайд этилишича, музокаралар 2020 йил 7 май куни икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Сзинпин ўртасида коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш тўғрисида ўтказилган телефон орқали суҳбат давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Хитой томони ҳозирги кунда иккита коронавирус вакцинасини клиник синовларининг икки босқичи муваффақиятли якунланганлигини маълум қилди. Булар Sinopharm гуруҳининг бўлинмаларидан бири — Хитой Миллий биотек гуруҳи (SNBG) томонидан ишлаб чиқилган ва инобатга олинмаган вакциналардир.

Эмлашдан кейин инактивация қилинган вакцинанинг давомийлиги 2 йил ва ундан кўп. Бугунги кунга қадар ХХР ҳудудида 50 мингдан ортиқ одам эмланди. Вакциналарни оммавий ишлаб чиқариш учун 2020 йилнинг июль ойида Пекинда иккинчи йирик завод қурилиши якунланди, бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 200 миллион дозага кўпайтирилди. Биринчи завод Уханда қурилган.

Лиу Цзинженнинг сўзларига кўра, яқинда ХХРда аҳоли ўртасида ўтказилган клиник синовларнинг учинчи якуний босқичи бошланди. Шу билан бирга, БААда коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида 15 мингга яқин одам иштирок этадиган синовлар ўтказилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Хитой корпорациясининг раҳбари худди шундай синовларни Ўзбекистон ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Фото: «Дунё» агентлиги

Фото: «Дунё» агентлиги

Музокаралар давомида COVID-19’га қарши курашда ва фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида келишувга эришилди. Хитой компанияси сўнгги йилларда Ўзбекистонда ташкил этилган фармацевтика саноат зоналари ҳудудида қатор истиқболли қўшма лойиҳалар учун сармоявий шерик сифатида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун, 1998 йилда ташкил топган Sinopharm Group, Хитойнинг энг йирик фармацевтика компаниясидир, унинг 1400 дан ортиқ филиали ва 200 мингдан ортиқ ишчиси бор. 2019 йилда унинг умумий даромади қарийб 72 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу кўрсаткичларга кўра, Хитой компанияси Fortune Global 500 рейтингида 169-ўринни эгаллайди. Sinopharm Group вакциналарни тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш учун 140 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади