• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзавтосаноат» Расул Кушербаевнинг тез ёрдам машиналари оширилган нархларда сотилаётгани ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Ўзавтосаноат» компанияси тез ёрдам учун автомобилларни оширилган нархларда сотаётганини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди. «Ўзавтосаноат» «Дарё»га Расул Кушербаевнинг сўзлари бўйича изоҳ берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қуйида «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати томонидан берилган изоҳ тўлиқлигича тақдим этилади.

    Кеча гўёки ‘Ўзавтосаноат’ компанияси тез ёрдам учун автомобилларни оширилган нархларда сотаётгани ҳақида баландпарвоз баёнот берган депутат Кушербаев маданий мулоқот доирасидан четга чиқди, зеро мавзудан бехабар ўқувчи учун бамисоли компаниямиз мавжуд вазиятда нархларни атайин ошираётгандек бўлиб кўринди. Табиийки, бу гап ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва ‘Ўзавтосаноат’ айрим сиёсатчилар учун популизм асосий, баъзида эса ягона қурол бўлишини яхши тушунган ҳолда Расул Хидиралиевичнинг айбловларини бандма-банд таҳлил этишга тайёр.

    Жаноб Кушербаев ‘Ўзавтосаноат’ COVID-19 пандемияси муносабати билан Ўзбекистонда юзага келган оғир вазиятни эътиборга олмаётир, дея даъво қилади. Бироқ биз профессионал журналист ўзи айтаётган сўзларининг моҳиятини чуқурроқ англаши, тажрибали парламентарий эса сўзларининг масъулиятини яхшироқ ҳис қилиши лозим эканлигига аминмиз. Афтидан, депутат учун бу ўз шахсини бутун тармоққа қарши қўйиш ҳисобига аудитория қамровига осонроқ эришишга қаратилган оддий хабар бўлган. Шундай бўлса-да, ўз сайловчиларига бўлган оддий ҳурмат ҳам уларга текширилган ахборот тақдим этишни назарда тутади. Афсуски, баёнотдаги депутат сўзларида ҳаққонийликдан асар ҳам йўқ.

    Нафақат ‘Ўзавтосаноат’, балки компания ходимлари ҳам, ҳамкорлари ҳам пандемиянинг биринчи кунларидан коронавирусга қарши курашда фаол қатнашиб келмоқда. Тўғри, эҳтимол, компания ўзининг хайрия акцияларини кўз-кўз қилмаётгандир, бироқ бу ҳеч бир сиёсатчига тармоқ корхоналарининг ва уларда ишлаётган ўн минглаб ходимларнинг умумий курашга қўшаётган ҳиссаларини камситиш ҳуқуқини бермайди.

    Хайрия ишларидаги улушлари ҳақида гапириш компания одатларига кирмайди, аммо Расул Кушербаев ўзининг ҳақоратомуз пости билан уларни ёдга олишга мажбур қилмоқда: ‘Ўзавтосаноат’ АЖ ва унинг тузилмавий бўлинмалари биринчилардан бўлиб ‘Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик’ жамоатчилик фондига 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўтказди. Бундан ташқари, жорий йил апрель ойида компания республикага хорижий ҳамкорларидан 2 миллиард сўмлик тиббиёт жиҳозларини келтириш ташаббускори бўлди. Яна 2 миллиард сўмга тенг маблағ тармоқ корхоналари томонидан Сардоба сув омбори ёрилиши ва Бухоро вилоятидаги тўфондан зарар кўрганлар фойдасига ўтказилди.

    Бундан ташқари, тармоқ томонидан ҳокимият идораларига карантин муассасаларининг қурилиши учун ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари ва 2500 та контейнер беғараз тақдим этилди. Қолаверса, эпидемиянинг илк кунларида, ҳали махсус карантин марказлари яратилмаган пайтда, ‘Ўзавтосаноат’ АЖ Ҳожикентдаги ‘Лочин’ идоравий соғломлаштириш оромгоҳини юзлаб инсонларни карантинга жойлаш учун тақдим этди ва уларнинг тўлиқ таъминотини зиммасига олди. Мана шулар ва бошқа кўплаб фактлардан кейин ҳам компания ватандошлар ташвишларига беэътибор, деб даъво қилиш қанчалик тўғри бўлади?

    Ҳурматли ЎзЛиДеП фракциясининг аъзоси ўзининг ‘Ўзавтосаноат’ томон оғзаки ҳамласига тасдиқ ўлароқ жуда қизиқ мисол келтиради — Фарғона вилояти ҳокимлиги 20 дона янги Damas автомобилини харид қилганини айтади. Бу билан жаноб Кушербаев айнан нима демоқчи бўлгани унчалик тушунарли эмас. Агар бу тез ёрдам эҳтиёжлари учун автомобиллар бепул берилиши кераклигига шама бўлса, унга, ҳар қалай, ўтган ҳафтанинг ўзида ‘Ўзавтосаноат’ мутлақо бепул асосда Андижон вилояти ҳокимлигига олти дона Damas тез ёрдам автомобилини тақдим этганлигини аниқлаштириш қийинчилик туғдирмаган бўларди. Афтидан, бу ҳақда барча ОАВларда эълон қилинмагани хато бўлган кўринади, лекин компания умумий офат пайтида бундай ишларни кўз-кўз қилишни тўғри деб ҳисобламайди.

    Балки, Расул Хидиралиевич тез ёрдам эҳтиёжлари учун барча автомобиллар беғараз етказиб берилишини истар? Аммо Қонунчилик палатасининг ҳурматли депутати илгари сураётган бу ғоя муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг ‘Ҳомийлик тўғрисида’ги қонунининг айрим меъёрларини эслатиб ўтишни хоҳлар эдик. Унга кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг ҳомийликка йиллик харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Шу муносабат билан биринчи ярим йилликнинг ўзида хайрия мақсадларига 37 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирган ‘Ўзавтосаноат’ минг хоҳламасин, ушбу чегарани босиб ўта олмайди.

    Энди савол туғилади: мамлакатимизда қонунларни ким ёзади? ‘Ўзавтосаноат’ раҳбариятими ёки ҳар қалай, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларими? Барчаси сизнинг қўлингизда, ҳамкасбларингиз ихтиёрида, қадрли Кушербаев жаноблари.

    ‘Ўзавтосаноат’ ўз хайрия фаолиятида сиз ишлаб чиққан қонунларга таянса, сиз жорий қилган чекловлар доирасида иш кўрса, нега энди таъна айнан сиз томондан янграмоқда?

    Компания тез ёрдам эҳтиёжларига ўз маҳсулотларини бепул тақдим этсин учун, амалдаги қонунга эътироз билдирадими? — Йўқ, эътирози йўқ.

    Агар шундай қонун қабул қилинса, компания уни ижро этишга тайёрми? — Зўр мамнуният билан!

    Бундай қонун лойиҳаси парламентга киритилганми? — Ҳар қалай, компания бу ҳақда эшитмаган.

    Расул Хидиралиевич Кушербаев шундай ғоя билан ёки эпидемиологик инқирозни енгиш бўйича бошқа ҳар қандай ташаббус билан оммавий баёнот бердими? — Асло йўқ.

    «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

    Аввал Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ускуналар ва тиббий мақсадда фойдаланиш учун Damas автомобилларини сотиб олгани хабар қилинганди.

    Шунингдек, 2020 йил 3 июлда Ўзбекистонда Isuzu D-Max пикаплари негизида тез ёрдам машиналари ишлаб чиқарилиши, 7 июлда Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморлар учун яна 15 та янги реаномобиль харид қилингани, 20 июлда эса Жиззахда ишлаб чиқарилган Volkswagen Caddy негизидаги тез ёрдам автомобиллари Тошкентга юборилиши ҳақида хабарлар берилган.

    21.07.2020, 22:10   Изоҳ (0)   68053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Sulton tex group Қашқадарё вилоят маъмурий судида ҳокимликка ютқазди

    21.07.2020, 21:45

    Ўзбекистон элчиси Португалия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    21.07.2020, 21:21

    Қорақалпоғистонда экинлари сувсиз қолгани учун Нукус—Тошкент йўлини тўсиб қўйган аҳолига сув берилди

    21.07.2020, 20:56

    «Ўзэкспомарказ»даги Тақсимлаш марказига тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинади

    21.07.2020, 20:08

    Андижонда дорихоналардан иситма ва томоқ оғриғи учун дори сўраб борган фуқаролар рўйхати тузилади

    21.07.2020, 19:55

    Ўзбекистонда 22 июль куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз ўтади

    21.07.2020, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.