Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда «Саноатқурилишбанк»нинг Олмазор тумани ходими 17 июль куни коронавирусдан вафот этгани, банкнинг яна бир неча ходимларида касаллик тасдиқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. «Дарё» ушбу хабарлар юзасидан банк матбуот хизматидан маълумот олди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда «Саноатқурилишбанк»нинг Олмазор тумани филиали ходими Умида Усмонова 17 июль куни коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани, банкнинг «Ал-Хоразмий» филиали юристида, Юнусобод тумани филиали ишловчи ва айни вақтда Банк-молия академиясида таҳсил олувчи ходимида, Олмазор тумани филиалининг хавфсизлик бўйича масъулида коронавирус инфекцияси тасдиқлангани айтилади.

Банк матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоровнинг «Дарё»га маълум қилишича, меҳнат таътилида бўлган Умида Усмонова икки томонлама пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Марҳума коронавирусга тест топширган бўлган, бироқ тестнинг жавоби ҳали ҳам чиқмаган. «Умида Усмонованинг бевақт вафоти нафақат филиал ходимлари, балки бутун банк жамоаси учун кутилмаган йўқотиш бўлди», — деди «Саноатқурилишбанк» матбуот котиби.

Шунингдек, бири ўқишда, иккинчиси эса меҳнат таътилида бўлган яна икки нафар ходимда коронавирус инфекцияси тасдиқланган. «Уларнинг ҳар иккиси шифохонага ётган ва ҳозирги кунда соғайиб чиққан. Битта ҳолатда нотўғри маълумот тарқатилган, ушбу ходим тест натижалари манфий чиққан», — дея аниқлик киритди Беҳзод Бозоров.

Банк матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳозирги кунда «банкнинг барча филиалларида ходимлар коронавирусга тестдан ўтказиб келинмоқда». Қайд этиш жоиз, аввалроқ банкнинг Навоий вилояти филиали бошқарувчиси ўрибосари Хуршид Шабонов коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди