Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 17 июль, жума куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида мамлакатда коронавирусга қарши курашда белгиланган чоралар нима сабабдан етарли натижа бермаётганини айтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда коронавирусга қарши кураш борасида энг катта масъулият ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари зиммасида экани яна бир бор эслатиб ўтилди. Бунинг учун уларда ўз ҳудудларидаги мавжуд вазият ҳақида тўлиқ ва ҳаққоний маълумотлар бўлиши, улар ҳар куни, ҳар соатда янгиланиб бориши кераклиги таъкидланди.

«Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидек кун-у тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим. Афсуски, биз кўпинча мана шу масалаларда оқсаяпмиз. Қўлимизда аниқ маълумот, асосланган таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қабул қилган қарорларимиз кутилган натижани бермаяпти. Бу масалада қандай ёрдам зарур бўлса, марҳамат, айтинглар, барчасини ҳал қиламиз. Чунки мақсад битта: тезроқ бу балодан қутулиб, иқтисодиётимизни, ижтимоий ҳаётимизни тўлиқ тиклаб олишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 14 июль куни ҳар бир вилоятдаги тўртта сектор раҳбарларига ҳудудларда коронавирусга қарши кураш масаласида чоралар кўриш ва уч ойлик дори захирасини яратиш, дорихоналарда нархлар ошишининг олдини олиш бўйича топшириқ берганди.

Шунингдек, Президент 15 июль куни ўтказилган йиғилишда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли Тошкент шаҳри ва вилояти раҳбарларини танқид қилганди ва ҳудуддаги оғир вазиятдан чиқиб кетиш биринчи раҳбарга боғлиқ эканлигини таъкидлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...