• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пневмонияга чалинган блогер Шаҳноза Соатова касалликдан қандай даволанаётганини айтиб берди

    Ўзбекистон адлия вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова ўзида коронавирус белгилари кузатилаётган бўлса-да, тест топшира олмаётгани ҳақида аввалроқ ҳикоя қилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳноза Соатованинг маълум қилишича, унинг ўзига, онасига ва укасига икки томонлама зотилжам ташхиси қўйилди. У мазкур касаликка қарши қандай курашаётганини айтиб берди.

    Тақдирда бор экан, икки томонлама зотилжам (пневмония) ташхиси менга, онамга ва укамга қўйилди. Ҳозир даволаняпмиз. Ўзимда ҳис қилганларим ва шифокор тавсияларидан келиб чиқиб, шунингдек, ўқувчиларимдан келаётган илтимосларга кўра, қуйидагиларни ёзяпман, кимгадир фойдаси балки тегар.
    1. Агар сизда COVID-19 аломатлари бўлса, тестдан ҳам аввал шифокорга югуринг, чунки ҳозир вақт сиз учун жуда ғанимат.
    2. Тест жавоби манфий чиқса ҳам, то аломатлар йўқолмагунча шифокор тавсияларига қатъий амал қилинг ва ўзингизни атрофдагилардан яккаланг. Орада бир-икки кун яхши бўлиб қолганингизга алданманг. Мен ҳам орада икки кун яхши бўлдим, аммо кейин мана зотилжам чиқди.
    3. Нафас машқларини албатта қилинг, тез-тез қилинг, ҳар соатда беш дақиқадан. Аниқ фойдаси бор. Менда сатурация 88 фоизга тушиб кетди, нафас қисди, нафас машқларидан кейин жуда енгиллашдим. Бугун сатурация 97 фоиз. Нафас машқлари интернетда кўп. Жуда осон ва самаралиси бўш пластик идишни (баклажка) ғижимлаш ва пуфлаб жойига келтириш. Ҳар соатда 5 дақиқа ва бир кундан кейин аҳвол яхшиланганини аниқ сезасиз. Пуфак пуфлаш ҳам мумкин-у, бир ёмон тарафи, пуфланган пуфакни бўшатганда, ичидаги ҳаво узоқларга пуркалади, гигиенага тўғри келмайди.
    4. Сув ичиш керак, кўп-кўп, кунига 7 литргача. Бусиз тузалиб бўмайди!
    5. Кўп ҳаракат қилиш керак. Айтишларича, ҳаракатланганда ўпка яхшироқ ишлайди, 50-90 бараваргача яхшироқ ишлайди.
    6. Оз-оздан тез-тез сифатли таом ейиш керак.
    Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бир ҳўплам ҳавога зор ётганларни ўйланг, ҳозир касалланиш графиги тикка бўлган пайтда вирус юқтирмаслик энг муҳими эканини унутманг.

    Шу билан бирга, айрим ташкилий масалаларга доир фикрим. Тестлар жавоблари кечикишининг сабабларидан бири — баъзи жараёнларда инсон иштироки кўплиги, автоматлаштирилмаганида. Масалан, тест жавобини қўлда ёзиб маълумотнома тарзида беришяпти. Бу бир томондан жараённи секинлаштиради, иккинчи томондан хатоликлар эҳтимолини оширади, учинчи томондан ўрта тиббиёт ходимларининг вирус юқтирганлар билан контактини кўпайтиради, тўртинчидан коррупцияга йўл очади (тезроқ жавобни олиш учун қистир-қистир имкони пайдо бўлади). Шуни автоматлаштириб, умумий базадан тест топширувчининг телефонига SMS-хабар бериш тарзида ташкиллаштириш, барча тиббиёт масканларини эса шу базага улаш мумкинми? XXI асрда, менимча, мумкин.

    Иккинчи масала, тез ёрдам танқислигига олиб келаётган муаммолардан бири. Тез ёрдам касалларни ҳудудий тегишлилик бўйича касалхонага олиб боряпти, аммо ё касалхона эшигида 40-60 дақиқа касални топшира олмай, кутиб вақт йўқотяпти, ё у касалхонадан бунисига ҳайдаб сарсон бўляпти. Натижада бошқа касалларга тез ёрдам етиб бормаяпти. Шуни тартибга солиш керак. Аммо қандай қилиб тартибга солиш бўйича таклифим йўқ, афсуски.

    Ҳозир ҳамма ўзини ўйлаяпти. Бироқ, энг аввало, тиббиёт ходимларимизни ўйлайлик. Биз уларни аясак, улар бизга, яқинларимизга қарашади. Айниқса, COVID-19 аломати борлар шифохоналарда иложи борича камроқ шифокор билан контакт қилишлари, докторнинг телефон рақамини олиб, кўпроқ телефон орқали мулоқот қилишлари керак. Шифокорлар касал бўлса, аҳволимиз баттарлашади.

    Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

    Шаҳноза Соатова, адлия вазирининг маслаҳатчиси

    Аввалроқ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов коронавирус инфекцияси билан касалланганини ва ундан қандай тузалганини маълум қилганди. Журналист Барно Султонова эса Тошкент шаҳридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларидаги коронавирусга тест топшириш билан боғлиқ вазиятни танқид қилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

    17.07.2020, 19:06   Изоҳ (0)   72589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 6 ой давомида 81,7 млрд сўм бюджет маблағлари ноқонуний сарфлангани аниқланди

    17.07.2020, 18:54

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 500 нафарга яқинлашди

    17.07.2020, 18:05

    Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди

    17.07.2020, 17:51

    Наманганда хонадон эгаларини калтаклаб, 100 млн сўм ва 11 минг долларни ўмарган ниқобли босқинчилар қўлга олинди

    17.07.2020, 17:39

    Петербургда ўзбекистонлик қурувчилар маош талаб қилиб намойишга чиқди. Ўзбекистон консули воқеа жойига етиб борган (видео)

    17.07.2020, 17:10

    Ўзбекистонда Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланаётгани айтилган собиқ ҳарбий 11 йилга қамалди

    17.07.2020, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти қайси маблағлар ҳисобига ташкил этилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 июн, 12:08

    Агаларов Development: Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани учун экологик стандартларнинг янги босқичи

    Ўзбекистон | 17 июн, 12:00

    Девид Бекҳэм ва Гари Олдман рицарлик унвонига сазовор бўлишди

    Маданият | 17 июн, 12:00

    Нетаньяху: “Хоманаийнинг ўлдирилиши Эрон билан зиддиятга чек қўяди”

    Дунё | 17 июн, 11:48

    Хонанда Согдиананинг онаси вафот этди

    Мусиқа | 17 июн, 11:43

    Ўзбекистондаги айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

    Ўзбекистон | 17 июн, 11:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.