Калифорния штати Сан-Диего шаҳрида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз базасидаги USS Bonhomme Richard кемасида 12 июль куни ёнғин юз берди, дея хабар берди The New York Times.
Video of the USS Bonhomme Richard shot from SDFD copter 3. #shipfire pic.twitter.com/tYluuN5pii
— SDFD (@SDFD) July 12, 2020
Ёнғин оқибатида камида 17 денгизчи ва тўрт нафар фуқаро жароҳат олган. Ёнғин келтириб чиқарган портлаш техник иш пайтида юз берган. Ёнғиннинг аниқ сабаби ҳозирча аниқланмаган.
Кема ёнаётган пайтда тахминан 160 денгизчи бўлган. Уларнинг барчаси тезда эвакуация қилинган. Жабрланганлар ҳаёт учун хавф туғдирмайдиган жароҳатлар билан маҳаллий шифохоналарга ётқизилган.
Ҳарбий базадаги иккита USS Fittsgerald ва USS Russell ҳарбий кемалари эҳтиёт чораси сифатида бошқа жойга кўчирилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)