Нью-Йорк тиббиёт хизматлари 11 июль куни тўрт ойдан буён биринчи бор коронавирусдан вафот этиш бўйича бирорта ҳам ҳолатни қайд этмади. Бу ҳақда шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментига таяниб Fox News телеканали хабар берди.
10 июль куни Нью-Йоркда коронавирус инфекциясига гумонланган, бироқ тасдиқланмаган иккита ўлим ҳолати қайд этилган. 13 мартдан бери мегаполисда бирор-бир кун COVID-19 қурбонларисиз ўтмаётган эди.
Ҳозирга қадар Нью-Йоркда коронавирус инфекцияси оқибатида 18 669 бемор вафот этган ва 4613 та ўлим ҳолати қайта текширувларни талаб қилади.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 3,3 миллиондан ошган, ҳозирга қадар 135 минг киши вафот этган бўлса, 1 миллиондан ортиқ бемор соғайган.
Аввалроқ АҚШнинг коронавирусга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳи эксперти, мамлакат бош инфекционисти Энтони Фаучи дунё ҳали ҳам коронавирус пандемиясининг дастлабки босқичида турганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)