«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу Ла Лигадаги ҳакамлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: Marca

«Буни баҳона сифатида ишлатмоқчи эмасман, аммо яна бир бор айтаман, VAR Ла Лига савиясига тўғри келмайди.

Видеотакрорлар ёрдамида рақибларимиздан бири фойдасига бир қатор қарорлар қабул қилинди. Бу айблов эмас.

Биз шунчаки VAR қоидалари барча учун тушунарли бўлишини истаймиз. Ҳозирги ҳолат кутилганидек кетмаяпти ва буни кўриб чиқиш керак. «Вальядолид»га қарши ўйинимизда (1:0) ҳакам ўтказиб юборган бир қатор қоида бузилишларига гувоҳ бўлдим», — дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Испанияда ҳакамлар «Реал» фойдасига қарор қабул қилаётгани кўп муҳокама қилинмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!