«Тоттенҳэм» клуби ҳимоячиси Серж Орьенинг укаси Тулузада (Франция) фожиали ўлим топди.
Get French Football News хабарига кўра, 26 ёшли Кристофер Орье 13 июль тонгида қорнидаги жароҳат билан топилган. Унинг ёнида қурол бўлган. Таъкидланишича, воқеа Тулузадаги тунги клуб ёнида содир бўлган. Орье касалхонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган. Қотил ҳали топилмаган, у жиноят содир бўлган жойдан қочиб кетган.
Мазкур маълумотни «Тоттенҳэм» клуби ҳам тасдиқлади ва футболчига ҳамдардлик билдирди.
Серж Орье 2017 йилнинг ёзида ПСЖдан лондонликлар сафига келиб қўшилганди. Унинг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Жорий мавсум 27 ёшли ҳимоячи жамоасининг 39 ўйинида қатнашиб, иккита гол ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)