Cricetus cricetus номли оддий оғмахон йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвон сифатида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхати киритилди. Таъкидланишича, кемирувчиларнинг ушбу вакили зудлик билан ҳимояга муҳтож.

Фото: Pixabay

Оғмахон бир қатор сабабларга кўра, тўлиқ йўқолиб кетиш хавфи остидаги тур сифатида топилган.

Масалан, кемирувчининг йўқолиб кетишига шаҳарлар сонининг ортиши, янги йўллар қурилаётгани, қишлоқ хўжалиги соҳасида пестицидлардан фойдаланиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлимнинг ўзгариши сабаб қилиб кўрсатилган.

Шунингдек, яна бир қатор ҳайвонлар — Африка маймунлари, шимол силлиқ кити, Мадагаскар лемурлари йўқолиб кетиш хавфи остида деб топилган.