«Реал» ва «Манчестер Сити» собиқ устози Мануэль Пеллегрини «Бетис» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
66 ёшли чилилик мутахассис «Бетис»да 2020/21 йилги мавсумдан ишга киришади. Томонлар ўртасидаги шартнома 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, Пеллегрини «Ривер Плейт», «Вильярреал», «Малага», «Ҳебай Чайна Форчун» ва «Вест Ҳэм» клубларида ҳам ишлаган. Мутахассис «Ривер Плейт» бошқарувида Аргентина чемпионлигини қўлга киритган (2003 йил), «Манчестер Сити» билан эса Премьер Лига ғолиби бўлган (2013/14 йилги мавсум).
«Бетис» июнь ойида жамоа бош мураббийи Рубини истеъфога чиқарганди. Ҳозирда жамоа Ла Лига 35-туридан сўнг 41 очко тўплаган ҳолда 13-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)