Bleacher Report сайти коронавирус сабаб тўхтаб қолган мавсум рестартидан кейин Европа майдонларида энг яхши натижа қайд этаётган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски 15 футболчидан иборат рўйхатнинг биринчи поғонасидан жой олди. Польшалик футболчи рестартдан кейинги ўнта ўйинда 12 та гол урган ҳолда «Бавария»га Бундеслига ва Германия Кубоги совринини ютишга ёрдам берди.
Иккинчи ўриндан «Барселона» форварди Лионель Месси жой олди. Аргентиналик футболчи 7 ўйинда учта гол урди ва еттита голли узатма амалга оширди. Кучли учликни «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне якунлаб берди (6 ўйин, 4 гол, 1 голли узатма).
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду мазкур рўйхатнинг ўнинчи поғонасидан жой олди. Унинг ҳисобида 7 ўйинда 5 та гол мавжуд.
Рейтинг билан танишинг:
- Роберт Левандовски («Бавария»)
- Лионель Месси («Барселона»)
- Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)
- Карим Бензема («Реал»)
- Серхио Рамос («Реал»)
- Давид Алаба («Бавария»)
- Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»)
- Кай Ҳаверц («Байер»)
- Томас Мюллер («Бавария»)
- Криштиану Роналду («Ювентус»)
- Поль Погба («Манчестер Юнайтед»)
- Пауло Дибала («Ювентус»)
- Йозуа Киммих («Бавария»)
- Альфонсо Дэвис («Бавария»)
- Маркос Льоренте («Атлетико»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)