Япониянинг Donut Robotics компанияси Bluetooth ёрдамида нутқни ёзиб олиб уни бошқа тилга таржима қилиш ва матн кўринишига келтира оладиган C-mask номли «ақлли» ҳимоя ниқобини яратди, деб хабар беради «РБК».
C-mask ёрдамида япон, инглиз, хитой, француз, корейс, тай, испан, вьетнам ва индонез тилларига таржималарни амалга ошириш мумкин. Шунингдек, қурилма қўнғироқларни амалга ошириш ва фойдаланувчи овозини кучайтириб бера олади. Келажакда ниқобга AR ва VR функцияларини қўшиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирда Donut Robotics Fundinno краудфандинг платформаси орқали 28 миллион иена (260 минг доллар) тўплашга муваффақ бўлган. Режаларга кўра, C-mask’нинг биринчи партияси 2020 йилнинг сентябрь ойида тақдим этилиши керак.
Изоҳ (0)