Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасининг 2-туридан ўрин олган учта баҳс 8 июль, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Динамо»

Фото: «Динамо»

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўз майдонида «Истиқлол»ни қабул қилди. 30-дақиқада мезбонлар футболчиси Амиржон Сафарор ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг дастлабкисида Аваз Агалиев ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб, Агалиев автогол муаллифига айланди. Шу тариқа самарқандлик футболчилар учта гол урган баҳсда «Истиқлол»нинг қўли баланд келди.

«Зомин» ўз уйида «Шўртан» билан баҳс юритди. Дастлаб ғузорликлар Шокир Йўлдошевнинг голидан сўнг олдинга ўтиб олди. 33-дақиқада меҳмонлар Жасур Холтўраевнинг четлатилишидан сўнг бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Шундан сўнг майдон эгалари уч бор рақиб дарвозасига йўл топди. Голларнинг барчасига Элдор Каримов муаллиф бўлди.

Яна бир ўйин «Турон» ва «Оқтепа» жамоалари ўртасида кечди. Унда яйпанликлар 82-дақиқада киритилган гол эвазига ғалаба қозонди.

2-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Про-Лига

2-тур баҳслари

8 июль, чоршанба

«Динамо» — «Истиқлол» 1:2

Голлар: 0:1 – 30, автогол Амиржон Сафаров, 1:1 – 90+1 Аваз Агалиев, 1:2 – 90+2 Аваз Агалиев.

«Зомин» — «Шўртан» 3:1

Голлар: 0:1 – 29 Шокир Йўлдошев, 1:1 – 45+1 Элдор Каримов, 2:1 – 53 Элдор Каримов, 3:1 – 85 Элдор Каримов.

Четлатиш: Жасур Холтўраев 33 («Шўртан»)

«Турон» — «Оқтепа» 1:0

Гол: 1:0 – 82 Достон Мелиқўзиев.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди