Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор-W» ҳамда «Локомотив-W» жамоалари ўртасидаги 9 июль кунига белгиланган учрашув номаълум муддатга қолдирилди.
Бунга сабаб «Локомотив-W» истиқомат қилаётган Тошкентдаги «Локомотив» меҳмонхонасида коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинган фуқаро (клубга алоқадор эмас) аниқланган. Натижада меҳмонхонада истиқомат қилаётганларнинг барчаси инфекцияга тест топширган.
Профессионал футбол Лигасининг (ПФЛ) маълум қилишича, мазкур таҳлиллар жавоби чиқмагунга қадар «Локомотив-W» иштирокидаги ўйинлар ўтказилмайди.
«Локомотив-W»нинг «Бунёдкор-W»га қарши ўйини қачон бўлиб ўтиши кейинроқ маълум қилинади.
Мавзуга доир: 10 июлдан жорий этиладиган карантин чекловлари Суперлига ўйинларига таъсир қиладими?
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)