Ўзбекистон миқёсида 10 июлдан 1 августга қадар бир қатор карантин чекловлари жорий этилди.
«Дарё» мухбири мазкур чекловлар Ўзбекистонда Суперлига ва Про-Лига учрашувларининг ўтказилишига таъсирини аниқлаш мақсадида ПФЛ билан боғланди.
Маълум бўлишича, ушбу чекловлар Суперлига ва Про-Лига ўйинларининг ўтишига таъсир ўтказмайди. Учрашувлар барча санитария талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми коронавирус пандемияси сабаб март ойида 3-турга келиб тўхтаб қолганди. 4 июнда мамлакатда профессионал футбол учрашувларини ўтказишга рухсат берилди ва 13 июндан Суперлигага рестарт берилди. Про-лига баҳслари эса 3 июль куни старт олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)