• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қўрқинчли Лондон. 7 июль – Британия тарихидаги энг йирик террорчилик акти содир этилган кун

    2005 йилнинг 7 июль куни дунё оммавий ахборот воситаларининг нигоҳи Лондонга қаратилганди. Худди шу йили Европа тарихидаги энг даҳшатли терактлардан бири амалга оширилди. Ушбу терактлар бутун Англиянини ёз бўйи қўрқувда ушлаб туришга сабаб бўлди. Бу сафар катта саҳнада Британия учун «анъанавий» бўлган ирланд жангарилари эмасди...

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Покистон разведкаси огоҳлантиради

    2000 йил ноябрь ойидаёқ Бирмингемда икки нафар келиб чиқиши бангладешлик бўлган Британия фуқаролари ҳибсга олинди, улардан бири портловчи моддалар сақлагани учун 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2004 йилда эса, асосан, Покистондан келган муҳожирлардан ташкил топган, бомба ва кимёвий қуролларни йиғиш ниятида юрган гуруҳлар қўлга олина бошлади.

    Шундай гуруҳлардан бирини фош қилиш, кейинчалик, Ал-Қоида террорчи ташкилотининг компьютер мутахассиси Муҳаммад Наим Нур Хонни қўлга олишга имкон берди. Маълум қилинишича, Покистон разведкаси ўз маълумотлари асосида Британиядаги ҳамкасбларига 2005 йил май ойида Буюк Британияда террорчилик хуружлари амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган, аммо уларнинг қандай амалга оширилиши ва тахмин қилинган вақтини кўрсатиб бера олмаган.

    Теракт

    Лондондаги террор хуружлари 7 июль куни маҳаллий вақт билан соат 8:50 да юз бера бошлаган. Метро поездларида бир дақиқада учта портлаш рўй берди, хусусан, Ливерпуль стрит-Алдгейт йўналишида, Эджвер Роуддан Паддингтон томон ҳаракатланишда ва Кингс Кросс-Рассел Сквер йўналишларида. Орадан бир соат ўтиб, Тевисток майдонига борадиган икки қаватли автобусда яна бир бомба портлади.

    Терговларга кўра, ушбу бомба ташувчиси ҳам аввал метрога борган, у ерда полициячиларнинг фаоллашганини кўрган террорчи қўрққан ва бошқа йўналишга қараб кетган. Тўртинчи террорчи соат 8:55да ўз ҳамроҳлари билан боғланишга уринган, кейин эса автобусга чиқиб олган ва бомбани портлатган. Ўша куни Лондонда 4 нафар террорчини ҳам қўшиб ҳисоблаганда жами 56 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши жароҳат олди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, портлашларнинг чуқур туннелларда амалга оширилгани қурбонлар сонининг яна ҳам кўп бўлишидан сақлаб қолган. Портлашлар лондонлик Имом Абу Ҳамза ал-Масрининг суд жараёни бошланганидан икки кун ўтгач, Глениглсда бўлиб ўтган «Катта саккизлик» саммити очилган куни амалга оширилган. Аммо бу ишни текширган Мёрфи комиссияси портлашлар қандайдир кунга махсус белгиланмаганини айтиб ўтган.

    Тезкор қидирув

    10 июлга келиб, полиция босқинчилар ўртасидаги алоқаларни аниқлаб, уларнинг Лондонга бирон-бир бошқа жойдан келганликларини аниқлайди. 12 июль куни уларнинг квартираларида тинтув ўтказилиб, террорчилар қай тарзда Лондонга келгани аниқланади. 16 июлга келиб эса терактларда иштирок этганларнинг исм-шарифлари расман эълон қилинади, 21 июль куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида эса якуний ҳисоботнинг биринчи версияси эълон қилинади.

    Гарчи террорчиларнинг бири тўлиқ инглизча исм-шарифга эга ва ўзи ямайкалик бўлса-да, баъзи манбаларда худкушларнинг тўртталасининг ҳам келиб чиқиши покистонлик деб берилган. Улардан учтаси иккинчи авлод муҳожирлари бўлиб, барчаси кўп болали оилалардан бўлган, террорчиларнинг энг каттаси ҳужум пайтида 30 ёш, қолганлари ўртача 20 ёшга яқин бўлган.

    Аслида, гуруҳдагилардан ҳеч бири ўта диндорлиги билан танилмаган. Террорга олиб келган омиллар сифатида маълум бир ижтимоий сабабларни ва «Англия муҳожирларининг инглиз жамияти томонидан рад этилиши», деб кўрсатилиши ўз исботини топмаган. Чунки бу йигитлар инглиз жамиятига жуда яхши мослашган ва ҳатто ўрта мактабда бирортаси этник жанжалларда ҳам қатнашмаган. Ўлимидан кейинги ёзувлар эълон қилингач маълум бўлдики, гўёки бу ишлар Фалуджада ўлдирилган 150 минг мусулмонлар учун қасос эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лидслик террорчилар

    Март ойи охиридан бошлаб, гуруҳ аъзолари ўзлари туғилиб ўсган Лидс шаҳридаги ижарага олинган квартирада бомба учун бутловчи қисмларни сотиб олишни бошлайди. Хоналарни яхшилаб шамоллатиш учун деразаларни очиб, ниқобларда ишлашга тўғри келади ва кимёвий моддалар билан ишлаш оқибатида дераза ёнидаги ўсимликлар қуриб қолади ҳамда икки асосий иштирокчининг сочлари оқара бошлайди. Буни улар ўз яқинларига, улар мунтазам қатнайдиган бассейн сувидаги хлорнинг таъсири деб тушунтиради. Бир мунча вақт уларнинг энг диндорлари ҳам оддий кийимлар кийишни бошлайди ва уларнинг барчаси воқеалар бошланишидан олдин диний фаолиятда камроқ қатнашади.

    28 июнь куни учта террорчи Лондонга синов сафарини уюштиради ва эрталабки поездлар жадвалини ёзиб олади. Жами тайёргарлик ва тадбирни амалга ошириш ҳаражатлари саккиз минг фунт стерлингни ташкил қилади ва улар бу пулларни бировнинг ёрдамисиз топади. Темир йўл ва автомагистралларга ўрнатилган камераларга кўра, уч террорчи Лидсдан Лондоннинг шимоли-ғарбий чеккасида жойлашган Лутон шаҳарчасига келади. Соат 8:24 да эса поезд уларни Лондоннинг Кингс-Кросс вокзалига олиб келади. Соат 8:40 да улар вокзалдан метрога тушиб улгуради ва орадан 10 дақиқа ўтиб синхрон равишда ўзларини портлатишни бошлайди. Терговлар шуни кўрсатадики, террорчилар ўз ваҳшийликларини содир этишидан олдин ҳеч қандай маросим ва ибодатлар қилмаган.

    Иккинчи тўлқин

    21 июль куни Лондонда террористик ҳужумларининг иккинчи тўлқини рўй берди, яна тўртта бомба иштирок этди, аммо бу сафар ҳеч ким жабрланмади. Бу сафарги ҳаракатлар ҳам яна ўша тартибда – учтаси метро станциясида ва биттаси автобусда портлаши керак эди. Соат 12:30 да гуруҳ аъзоларидан бири автобуснинг иккинчи қаватига фаоллаштирилган бомба солинган рюкзакни жойлаб, автобусдан чиқиб кетади, аммо бу портлашдан фақат автобуснинг олд ойнасига зарар етади холос.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қолган бомбалар ҳам полиция томонидан зарарсизлантирилади. Ушбу иккинчи тўлқин терактларининг барча иштирокчилари Сомали, Эритрея ва эфиопияликлар эди. Мёрфи комиссияси эса портлашларнинг биринчи тўлқини ва иккинчи тўлқини орасида узвий боғлиқликни топмаган. Актлар иштирокчилари, станциялар ва локациялар ҳам бир биридан ажралиб турарди.

    Асаблар таранг

    Ушбу умумий хаос полициячиларнинг ҳам асабларини қийнаб юборди, ушбу терактлар фонида, иккинчи тўлқиннинг эртаси 22 июль куни метрода патруль хизмати полицияси томонидан умуман террорчиликка алоқаси йўқ бразилиялик йигит террорчилардан бири сифатида гумон қилиниб отиб ташланди.

    Якун

    Ушбу воқеа ғарбий Европада худкуш террорчилар томонидан амалга оширилган биринчи теракт деб ҳисобланади. Ушбу террорчилик ҳаракатлари 1988 йилнинг декабрь ойида Локерби осмонидаги фожиадан кейинги Буюк Британия тарихидаги энг йирик террор хуружи эди. Ўшанда бомба жойлаштирилган самолётнинг портлаши оқибатида 270 киши ҳалок бўлган. Бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    07.07.2020, 14:59   Изоҳ (0)   32436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик шифокорларнинг қарийб ярми коронавирус борасидаги статистикага ишонмаслигини билдирди

    07.07.2020, 13:36

    Ангола собиқ президентининг қизи давлатнинг миллиардлаб долларини талон-торож қилганликда айбланмоқда

    07.07.2020, 12:35

    Москвада COVID-19 вакцинасидан кейин кўнгиллиларнинг аҳволи қандайлиги маълум қилинди

    07.07.2020, 12:08

    Қозоғистонда коронавирус қурбонлари сони 264 кишига, Қирғизистонда эса 99 кишига етди

    07.07.2020, 11:53

    КХДР АҚШ билан музокаралар ўтказишдан бош тортди

    07.07.2020, 11:38

    Японияда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етди

    07.07.2020, 10:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.