• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уни қандай ғоялар гулханга олиб келди? Инквизиция қурбони Ян Гус ҳақида

    Инквизиция гулханлари Европанинг энг сокин давлатларидан бири бўлган Чехияни ҳам четлаб ўтмаган. Ўрта асрларда Рим черковидан норозилигини очиқчасига билдиришга журъат этган ҳар қандай одам тўсатдан бидъатчига айланиб, оловда тириклайин ёндирилиши мумкин эди. «Дарё» Чехияда таниқли бўлган ислоҳотчининг ана шундай воқелик қурбони бўлгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Ян Гус.

    Ян Гус.
    Фото: Wikipedia

    1415 йил 6 июль куни Германиянинг Констанц шаҳрининг асосий майдонида улкан гулхан ёнарди. Майдонга «бидъатчи» Ян Гуснинг қайғусини кўришни истаган оломон сиғмай кетганди. Ўша пайтда уларнинг миясида қандай фикрлар ўтган? Улар бутун Чехияда таниқли бўлган ислоҳотчига ҳамдард бўлишганми ёки уни лаънатлашганми?

    Гулханда ёқилаётган инсон оловга бир даста ўтин олиб келиб ташлаган тақводор кампирга қараб: «Оҳ! Муқаддас соддалик!», — дея жилмайганида кампирнинг хаёлидан нималар ўтган? Кимдирлар ғазабланди. Кимдирлар хурсанд бўлди: «Яна бир бидъатчи қилмишига яраша жазоланади!». Ян Гус қандай хатти-ҳаракатлари учун ўзига нисбатан бундай қарама-қарши муносабатга лойиқ эди? Уни қандай ғоялар гулханга олиб келди? Нега улар Ян Гусни ёқди?

    Деҳқон боласидан нуфузли университетда ректорликкача

    Афсуски, тарих Ян Гус қачон туғилганини аниқ билмайди. У, тахминан, 1369 ва 1371 йиллар орасида туғилган деб ҳисобланади. Унинг ота-онаси оддий деҳқонлар эди. Бироз улғайгач, ёш Ян Прагага кетади, пойтахт уни илм билан ўзига жалб қиларди. У машҳур Прага университетига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Очлик ва ночор ҳаёт унинг ўқиб ўрганишига, мукаммал билим олишига тўсқинлик қила олмади.

    Кўп ўтмай университетнинг қуйи таълимини имтиёзли диплом билан тугатган Ян Гус Прага университетининг эркин санъат факультетининг тингловчисига айланади. 1393 йилда у илоҳиёт бакалаврига, яна бир неча йил ўтгач, 1396 йилда у эркин санъат бўйича магистр унвонини олди. Университетда ишлашга қолган қаҳрамонимиз кейинчалик декан лавозимига ва ҳатто ректор лавозимигача кўтарилади.

    Қандай қилиб камбағал деҳқон оиласидан бўлган оддий инсон Европадаги энг таниқли ва обрўли университетлардан бирини бошқарган? Бу саволга жавоб, биринчи навбатда, Ян Гуснинг ҳақиқатпарвар ва қатъийлигидадир. Агар мақсад аллақачон белгилаб олинган бўлса, ҳар қандай ҳолатда ҳам унга интилиш керак!

    Фото: Getty Images

    Буюк ислоҳотчи

    Ян Гус ўзининг ректорлик вазифаларига параллель равишда Вифлеем черковида ваъзхонлик қилган. Айнан ўша пайтда (1409—1410 йиллар) у ҳатто Чехияда номини тилга олиш тақиқланган таниқли инглиз ислоҳотчиси Жон Уитклифнинг китоблари билан танишган. Унинг қарашлари Ян Гусга катта таъсир қилган. Доим камида уч минг киши қатнашган ваъзларида у очиқчасига руҳонийларнинг ахлоқини қоралаган ва уларни ахлоқсизлар деб атаган.

    «Имоннинг ягона манбаси, — дейди Ян Гус, — бу фақат Муқаддас китобдир». У черковдаги мартабаларни сотиш, черков томонидан қилинадиган маросимлар учун халқдан йиғимлар қилиш Муқаддас китобларга зид эканини айтиб келган. Ян Гус ўша давр учун энг қўрқинчли бўлган фикрни ҳам очиқчасига айта олган: «Черков ва руҳонийлар бир гўр, Худо ва имон эса умуман бошқа нарса».

    Ян Гус одамларни ишонтира оларди, ақлли ва алангали нутқлар қиларди. Одамлар эса уни қизиқиш билан тингларди.«Черковга кўр-кўрона итоат этишнинг ҳожати йўқ. Муқаддас китобларни ўқиган ҳолда ўзингиз фикр қилинг. Агар кўр кўрни етакласа, иккаласи ҳам чуқурга тушиб кетади», «Мулк адолатлиларда бўлиши керак. Адолатсиз бойиган одам ўғридир».

    Сургун

    Биринчи бўлиб Прага архиепископи Ян Гуснинг ўзгача фикрларига қарши чиқиб, унинг позицияси ва ғояларини кескин қоралади. 1410 йилда Ян Гуснинг ваъзгўйлик фаолиятига черковнинг қатъий тақиқи қўйилди. Кейин у архиепископ олдига терговга чақирилди. Уни қаттиқ сўроқ ва тергов кутарди. Аммо ҳеч нарса содир бўлмади. Ҳозирча Ян Гусни ҳимоя қилишда оддий одамлар, кўплаб зодагон одамлар, у бошқарган университетнинг ўқитувчилари ва талабалари, ҳатто Богемиянинг қироллик оиласи ҳам «адашган» Гусни ҳимоя қилди. Рим Папасининг қароргоҳи бўлган Ватиканга Ян Гуснинг ваъзхонлик қилишига ижозат берилиши сўралган минглаб хатлар келди.

    Фото: Getty Images

    Аммо Папа ва Ватикан қатъий эди! Папа махсус фармони билан Ян Гусни черковдан четлатди ва уни черков қонунларини бузган бидъатчи деб эълон қилди. «Ян Гусни бошпана ва озиқ-овқат билан таъминлайдиган ҳар қандай шаҳар жазоланади, черков хизматларини бажариш тақиқланади», — дейилади Папа фармонида. Ян Гус Прагани тарк этишга мажбур бўлди.

    Суд

    Икки йил давомида у Чехиянинг ғарбий ва жанубий вилоятларини кезишга мажбур бўлди. Аммо у ҳатто ўз саёҳатлари давомида ҳам черковни ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрларини қолдирмади. Уйдан узоқда саргардонликда юрган Ян Гус ўзининг «Черков ҳақида» деб номланган машҳур рисоласини ёзган ва унда ўз фикрларининг асосий моҳиятини баён қилган.

    Қисқаси, бу асарда қуйидаги постулатлар келтирилган: расмий черковнинг қоидалари ва ташкилий тузилиши нотўғри. Уларни тубдан ўзгартириш керак. Папанинг таъсири ва унинг черков иерархиясида тутган позицияси, айниқса, кўп танқид қилинган. Ян Гус пулга гуноҳдан кечувчи индульгенция сотиш, черков ва руҳонийларнинг бойлик тўплаш истаги ҳақида жуда салбий фикрда эди. Ушбу рисола черков ҳокимиятининг сабр косасини тўлдирди. 1414 йилда «бидъатчи ва муртад» Ян Гус Германиянинг Констанц номли шаҳарчасига, Черков кенгашига чақирилди.

    Исёнкор воизни Констанцга олиб боришганида у черков судига тортилди. Ян Гусга бидъатчи ва «худога хуш келмайдиган» қарашларидан воз кечиш учун сўнгги имконият берилди. Аммо барча айбловларни эшитган Ян бунга жавобан: «Мен ҳеч қачон гапирмаган гаплардан воз кечиш виждонимга зид» — деди.

    Кўп сонли сўроқларда Ян Гус жим эди, ўзини оқлашга уринмади. У ўз эътиқодларига чин дилдан ишонди ва одамлар унинг ўлим жазосидан қўрқиб ўз қарашларидан воз кечгани учун унга ишонишни тўхтатишларини хоҳламади.

    Фото: Getty Images

    Қатл

    Суд ўлим ҳақидаги ҳукмни чиқарганидан кейин ҳам архиепископлар ва қирол Сигизмунднинг шахсан ўзи бир неча бор унинг камерасига келиб, ундан ўз қарашларидан воз кечишни сўради. Аммо Ян Гус эгилмас ва қатъиятли эди.

    Шундай қилиб, 1415 йил 6 июль куни Констацнинг асосий майдонида устунларга боғлаб қўйилган Ян Гусни аланга ўз домига торта бошлади. Бу орада Ян Гуснинг жонсиз танаси оловда жизғанак бўлиб ётган пайтда унинг ҳаётидаги энг асосий иши — чех тилига таржима қилинган Инжил ҳам оловга ташланди.

    Нега улар Ян Гусга қўшиб Инжилни ҳам ёқди? Ахир, бу муқаддас китоб-ку. Аммо бу китоб Рим черкови учун унинг муаллифи каби хавфли эди. Чехия черковларида илоҳий хизматларнинг она тилида ўтказилиши Папа ва Черков учун мутлақо зарарли ва қабул қилиб бўлмайдиган иш эди. Улар тил ва сўз ўзларига қарши қурол эканини тушунарди. Гап шундаки, оддий одамлар Инжилни она тилида тушуниб ўқиганларидан кейин улар Папанинг фармон ва фармойишлари Худонинг аҳдларидан нақадар узоқлигини англашлари мумкин эди.

    Хотира

    Чех халқи Ян Гуснинг хотирасини асрлар давомида сақлаб қолди. 1999 йилда, Ян Гус қатл этилганидан беш аср ўтгач Ватиканда халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Унда Папа Иоанн Павел II Черковнинг Ян Гусга қарши асоссиз айбловларини очиқчасига тан олди. Папа, шунингдек, черков номидан унинг қатл этилганидан афсусда эканини билдирди.

    Биринчи чех ислоҳотчисининг куллари Рейн дарёси сувларига сочиб юборилган. Аммо унинг ғоялари у билан бирга ўлмади. Ян Гуснинг қатл этилиши ҳақидаги хабар бир неча кун ичида Чехия бўйлаб тарқалди. Жаҳл ва ғазаб тўлқини сокин чех қишлоқлари ва шаҳарларини уйғотди. Черков кенгашига протест юборилди, уни беш юздан ортиқ бой ва зодагон чех оилалари имзолади. Оддий деҳқонлар ва шаҳарлик камбағаллар қуролли гуруҳларга тўпланиб, ўрмонларга кета бошлади. Ян Гус Чехия тарихидаги янги давр — Гусчи урушлари даври бошланишининг асосий сабабчиси эди. Бу урушлар жуда қонли ва шавқатсиз кечди. Аммо бу энди бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    06.07.2020, 22:54   Изоҳ (0)   79840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда коронавирус тарқатганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий қилинди

    06.07.2020, 22:09

    Австралияда коронавирус туфайли юз йилда биринчи марта штатлараро чегара ёпилди

    06.07.2020, 21:21

    Москвада 33 даража иссиқ туфайли об-ҳаво хавфининг «оловранг» даражаси эълон қилинди

    06.07.2020, 19:18

    Олмаотада пневмония эпидемияси эълон қилинди

    06.07.2020, 19:05

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 4 кишига, Жанубий Кореяда эса 48 кишига ошди

    06.07.2020, 18:06

    Туркманистонда жорий этилиши мумкин бўлган тақиқлар сабаб оч кул ранг ва сарғиш рангли автомобилларни сотиш бошланди

    06.07.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.