Ашхободда 2021 йилдан бошлаб фақат оқ рангли машиналар ҳаракатланиши тўғрисидаги миш-мишлар сабаб мамлакатдаги оч кул ранг ва сарғиш рангли автомобиль эгалари ўз машиналари сотмоқда, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».
Маълумотларга кўра, ҳозирда Туркманистонда оқ ва ёрқин кумуш ёки сарғиш рангдан бошқа рангдаги автомобилларни ҳайдашга норасмий тақиқ ўрнатилган. Маҳаллий аҳоли бу рангларни «оч ранг» деб атайди.
«Оч ранг»ли автомобилларнинг айрим эгалари қиммат бўлишига қарамай, ўз машиналарини бўяшни бошлаб юборган. Айни вақтда машинани бошқа рангга бўяш 7-10 минг манат (290-420 доллар) туради, йўлтанламаслар ва бошқа премиум синфга оид автомобиллар эса бундан ҳам қимматроққа тушади.
Мамлакатдаги автомобиль эгаларининг сўзларига кўра, агарда тақиқ расман жорий этилгудек бўлса, бу каби хизматлар янада қимматлашиб кетади, бундан ташқари, одамлар кўпайиб кетиши боис бўяш жараёнлари ҳам кўп вақт ола бошлайди.
Ҳайдовчилар нафақат рангга қўйилган тақиқдан, балки ҳукумат бу турдаги янги қоидалар борасида олдиндан огоҳлантирилмагани ва машинани тўсатдан тўхтатиб, жарима майдончасига юборишлари мумкинлигидан ғазабда.
Бунга қадар Туркманистонда давлат ташкилотларининг 40 ёшдан ошган ходимларига сочини қорага бўяш, касалхоналарда шифокорларга мобил телефонлардан фойдаланиш, давлат дўконларида сотувчиларнинг болаларга маҳсулот сотиши тақиқланган эди.
Изоҳ (0)