Футбол бўйича Россия чемпионатининг 26-турида «Зенит» 6 июнь, якшанба куни «Краснодар» майдонига сафар қилди.

Фото: РПЛ

Сардор Азмуннинг дубли, Артём Дзюба ва Алексей Суторминнинг голларига мезбонлар Даниил Уткиннинг иккита голи билан жавоб қайтарди.

Ушбу ғалабадан сўнг питерликлар очколарини 62 тага етказиб олди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Бу «Зенит» учун олтинчи чемпионлик бўлди. Шунингдек, «Зенит» олти йил деганда илк бор Россия чемпионлигини ҳимоя қила олди.

РПЛ

26-тур баҳси

5 июль, якшанба

«Краснодар» — «Зенит» 2:4

Голлар: 0:1 – 5 Азмун, 1:1 – 29 Уткин, 1:2 – 45, пенальти Дзюба, 2:2 – 50 Уткин, 2:3 – 52 Азмун, 2:4 – 72 Сутормин.

«Краснодар»: Сафонов, Мартинович, Петров, Рамирес (Сергеев, 76), Панталеао, Олссон (Кабелла, 76), Вандерсон, Вилена (Сулейманов, 69), Газинский, Уткин (Фернандеш, 76), Берг (Онугха, 82).

«Зенит»: Лунев, Иванович, Ракицкий, Дуглас Сантос, Караваев, Кузяев (Сутормин, 66), Барриос, Оздоев (Жирков, 46), Малком (Ригони, 82), Азмун (Дриусси, 66), Дзюба (Ерохин, 88).

Огоҳлантиришлар: Барриос (22), Кузяев (45), Петров (46), Олссон (56), Вилена (58), Мартинович (60), Берг (73), Дриусси (78).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!