Футбол бўйича Англия чемпионатининг 33-турида «Ливерпуль» 5 июль, якшанба куни «Астон Вилла»ни меҳмон қилди.
Учрашувда ҳисоб 71-дақиқага келиб очилди: Садио Мане қанотдан узатиб берилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Ўйин якунланиши арафасида захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Кёртис Жонс мерсисайдларнинг иккинчи голини урди.
Чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган «Ливерпуль» очколарини 89 тага етказиб олди. «Астон Вилла» (27) эса 18-поғонадан қолди.
АПЛ
33-тур баҳси
5 июль, якшанба
«Ливерпуль» — «Астон Вилла» 2:0
Голлар: 1:0 – 71 Мане, 2:0 – 89 Жонс.«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Робертсон (Уильямс, 90), Александер-Арнольд, Гомес, Фабиньо (Ҳендерсон, 61), Кейта (Жонс, 85), Окслейд-Чемберлен (Вейналдум, 61), Мане, Салоҳ, Ориги (Фирмино, 60).
«Астон Вилла»: Рейна, Мингз, Тэйлор, Конса, Ҳоз, Дуглас Луис, Грилиш, Эл-Гази (Хота, 74), Макгинн, Трезеге (Василев, 85), Дэвис (Саматта, 74).
Огоҳлантиришлар: Робертсон (21), Макгинн (36).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)