Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бермор вафот этиб, касаллик қурбонлари сони 30 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 1 июль куни 65 ёшли эркак V.М. ўта оғир аҳволда Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсулт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсулт ташхиси қўйилган.

Беморга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Бунгача Ўзбекистонда 29 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра 9500 нафарни ташкил этмоқда, шундан 6251 нафар бемор (65 фоиз) соғайган. Мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича умумий ҳисобда 1 246 691 та тест ўтказилган.