Италия А Сериясининг 29-туридан ўрин олган 30 июнь, сешанба кунидан ўрин олган учрашувлар ўз якунига етди.
«Ювентус» сафарда «Женоа»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 50-дақиқада Пауло Дибала ҳисобни очган бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб, Криштиану Роналду узоқ масофадан аниқ зарба йўллаган ҳолда иккинчи голни урди.
73-дақиқада Дуглас Коста ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Мезбонларнинг ягона жавоб тўпини Андреа Пинамонти киритди.
«Лацио» Туринда «Торино» билан ўйнади ва иродали ғалабани қўлга киритди.
«Ювентус» 72 очко билан 1-ўринда бормоқда ва энг яқин таъқибчиси «Лацио»ни (68) тўрт очкога ортда қолдирмоқда.
А Серия
29-тур баҳслари
30 июнь, сешанба
«Женоа» — «Ювентус» 1:3
Голлар: 0:1 – 50 Дибала, 0:2 – 56 Роналду, 0:3 – 73 Дуглас Коста, 1:3 – 76 Пинамонти.«Женоа»: Перин, Сумаоро, Ромеро, Масьелло, Гильоне (Баррека, 62), Стураро (Бираски, 75), Беҳрами, Шене (Лерагер, 46), Кассата (Пандев, 78), Фавилли (Санабрия, 46), Пинамонти.
«Ювентус»: Шченсни, Данило, де Лигт, Бонуччи, Пьянич (Рэмзи, 74), Куадрадо, Рабьо (Матюиди, 83), Бентанкур, Бернардески (Дуглас Коста, 66), Роналду (Игуаин, 74), Дибала (Оливери, 83).
Огоҳлантиришлар: Фавилли (7), Шене (33), Бонуччи (45), Стураро (58), Кассата (70), Маселло (80).
«Торино» — «Лацио» 1:2
Голлар: 1:0 – 5, пенальти Белотти, 1:1 – 48 Иммобиле, 1:2 – 72 Пароло.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)