Икки вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг мураббийи Жон Кавана шогирдининг октагонга қайтиши ҳақида гапирди.
«Конор қайтадими, йўқми билмайман. Ростини айтсам, у ҳозир нафақадаги ҳаётидан завқланиб яшамоқда. Мен унга фақат энг яхши нарсаларни тилайман. Аммо ким билсин, у ҳали ёш. Келажакда қандай таклифлар пайдо бўлишини кўрамиз, балки унга маъқул келадиган нимадир топилиб қолар.
Агар Конор қайтса, мен унинг Жастин Гэтжи ва Нейт Диасга қарши жангларини, шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов билан реваншини кўришни хоҳлаган бўлардим», — дейди Кавана.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ирландиялик жангчи 3 марта фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)